Қиссасул анбиё

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ўз бандаларига раҳим айлаб уларга доимий равишда анбиё ва расуллар юбориб, уларни тўғри йўлга бошлаб тур-ган Аллоҳга, Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин.
Аллоҳнинг таълимотларини аввал ўзларида татбиқ қилиб, сўнгра ўз умматларига омонат ила етказган набий ва расулларга Аллоҳ таолонинг энг пок саловоту саломлари бўлсин.
Пайғамбарларнинг афзали ва хотами, бандаларнинг шафийъи ва сарвари Муҳаммад мустафога Роббил оламийн томонидан мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин.
Анбиё ва расулларнинг ибратли ҳаётлари ва ўрнакли қиссаларини ўрганиб, баҳс қилиб, сўнгра кишиларга ўргатиб кетган барча уламоларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Азиз китобхон! Сиз муҳтарам пайғамбар алайҳим саломлар Аллоҳнинг Ўз бандалари ичидан танлаб олган мустафо сараланган ва уларга Ўз таълимотларини ваҳий орқали юбориб, умматларига етказишни топширган маъсум ва аброр бандалари эканлигини яхши биласиз. Шу билан бирга ҳар бир набий ва расулнинг ҳаёти, босиб ўтган йўли, қилган ишлари ҳамма учун ибрат ва ўрнак эканлигини ҳам яхши биласиз.
Шунинг учун ҳам барча халқлар қадимдан пайғамбарларнинг ҳаётлари ва уларнинг қиссаларини ўрганишга алоҳида эътибор бериб келганлар. Аммо уларнинг бу борадаги уринишларига баъзида турли ноаниқликлар, баъзида эса, минг афсуслар бўлсинким, нотўғри маълумотлар ва бўҳтонлар ҳам аралашиб кетган. Кишиларнинг ўзларига қолган ишлар доимо шундоқ бўлади. Инсониятнинг табиати бузилган пайтда бунга ўхшаш ишларни ҳам бузиб юборади. Ўтган умматлар ҳам ўзларининг табиатлари бузилиб, илоҳий таълимотлардан узоқлашган пайтларида ҳатто самовий китобларни ҳам бузишгача бориб етганлар. Бунга аҳли Таврот билан аҳли Инжиллар ёрқин мисол. Улар бу икки илоҳий китобни таҳриф қилганлар, бинобарин, уларга ўзларидан турли нарсаларни қўшиб юборганлар. Жумладан, Аллоҳнинг пайғамбарлари қиссаларига ҳам бўлмағур нарсаларни қўшиб юборганлар.
Уларнинг бу хатокорликлари оқибатида энг соф ва пок ҳаётий йўлнинг соҳиблари бўлмиш пайғамбар алайҳиссаломларнинг маъсумликларига футур етган ва уларга ўзларига мутлақо муносиб бўлмаган нарсалар нисбат берилган.
Аллоҳнинг абадий мўъжизаси Қуръони Карим келиб бу хатоларни барчасини тузатди. Пайғамбар алайҳиссаломларни ҳамма бўҳтон ва тўҳматлардан поклади. Уларни ўзларига яраша тақдирлади. Шу билан бирга пайғамбарни ўз ўринларидан золимона равишда кўтариб, уларга мос бўлмаган нисбат бериш, баъзида илоҳлик даъвосини қилишлардан ҳам поклади.
Аллоҳнинг охирги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида анбиё ва расуллар ҳақидаги ояти карималарни шарҳладилар ва ўзларидан қўшимча баёнотлар киритдилар.
Шундоқ қилиб Қуръони Карим ва Суннати набавия пайғамбар алайҳиссаломларнинг қиссаларининг энг ишончли ва соф манбаларига айланиб қолди. Бу икки пок манба ўтган аҳли китобларнинг бу борадаги хатоларини ҳам тузатди. Бу икки пок манба орқали аввалги самовий китобларга ғаразгўйлар томонидан киритилган бузилиш-ларни ҳам тузатиш имкони вужудга келди.
Аммо афсуслар бўлсинким, вақт ўтиб Қуръон ва Сун-натдан узоқлашиш оқибатида бошқа соҳалар қатори бу соҳада ҳам тўғри йўлдан четлашлар содир бўлди. Пайғамбар қиссаларига ноаниқ, баъзида нотўғри маълумотлар аралашди. Ҳаттоки, баъзи тафсир китобларимизга ҳам Бани Исроил ва бошқалар пайғамбар алайҳиссалом-лар ҳақларида тўқиган ёлғонлар аралашиб кетди. Ушбу соҳа бўйича кўплаб китоблар ёзилган бўлишига қарамай, мутахассис уламоларнинг таъкидлашларича, уларнинг ичи-да мақсадга мувофиқ бўлгани оз бўлиб қолди.
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, забардаст уламоларимиз бу соҳада ҳам жонбозлик кўрсатдилар. Улар пайғамбарлар ҳаётига тегишли маълумотларни тозалаб улардан нолойиқ ва нотўғри маълумотларни аниқладилар. Кейинроқ баъзилари бу борада Қуръон ва Суннат асосида алоҳида китоб-лар ҳам ёздилар.
Бизнинг юртларимиз ва тилларимизда турли сабабларга кўра пайғамбарлар қиссаларига оид маълумотлар жуда ҳам оз, бори ҳам «дийдиё» синфига оидлардандир. Ҳаттоки, ривоят, қисса каби асли илмий бўлган истилоҳлар, афсона, асли йўқ каби маъноларда ишлатиладиган бўлиб қолган.
Шунинг учун ҳам падари бузуркворимиз бизларга ки-чиклик вақтимизда туркий китобларини, айниқса, пайғам-барлар қиссаларини ўқишга изн бермас эдилар. Биз бу соҳадаги дастлабки маълумотларни ул кишининг ўзларидан олганмиз.
Уйимизда бўладиган илмий мажлисларда қиблагоҳимиз пайғамбар алайҳиссаломларнинг, айниқса, Мусо алайҳиссаломнинг қиссаларини қайта-қайта айтиб берар эдилар. Кейинроқ билсак у кишининг айтадиган қиссалари Қуръони Карим асосида экан.
Мир-араб мадрасасида тафсир илмидан олган илк са-боқларимиз «Сураи Юсуф» тафсири бўлган. Сўзма-сўз, катта эътибор ила ўзлаштирилган бу дарслар кейинчалар бир умр эслаб юрадиган муҳим ҳодисалар қаторидан ўрин ол-ди.
Пайғамбар алайҳиссаломлар қиссалари ҳақидаги изланиш ва ўрганишлар хорижий Ислом ўқув юртида таҳсил олиш даврида ўз изига тушди.
Аввал турли тафсирлар, кейин эса бу соҳа бўйича мах-сус китоблар ўрганилди.
Бу ўқиб ўрганишлар айниқса «Тафсири Ҳилол»ни ёзиш пайтида ўз фойдасини кўрсатди. Шу билан бирга тафсир ёзиш жараёни пайғамбар алайҳиссаломларнинг қиссаларини фақат ўқиб-ўрганиш эмас, уларни уқиб-яшаш жараёни ҳам бўлди. Аммо бу мавзуъга ҳамма жойда ҳам керакли эътибор йўқлиги мулоҳаза ҳам қилинди.
Аслини олганда эса пайғамбарларнинг қиссалари халқлар тарбиясида ўзига хос муҳим ўрни бор нарсадир. Ана шу эътибордан камина ходимингиз «Тафсири Ҳилол»нинг дастлабки содда жузларини ёзиш жараёнида оятларда зикрлари келган пайғамбар алайҳиссаломларнинг қиссаларини қисқа равишда баён қилишга ўтган эдим. Бу ишнинг аҳамиятини зиёлиларимиз дарҳол англаб етдилар. Ўзбек энсклопедияси бошлиқлари бир неча бор, қайта-қайта мурожаат қилиб пайғамбар қиссаларини мўъжазгина бўлса ҳам, бир китоб қилиб беришни сўрадилар. Ходимингиз ул азизларга иш кўплиги ва вақт йўқлиги туфайли узр айтди.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобини ёзиш жараёнида «Нубувват ва рисолат китоби»га етганда асл матн бўлмиш «Тожул жомеъ лил усул фии аҳадийсир расул» китоби соҳиблари хотимада «Баъзи анбиёлар фазийлатлари ҳақида» сар-лавҳаси остида Иброҳим, Мусо, Ийсо, Юнус, Закариё ва Айюб алайҳиссаломлар ҳақида қисқача маълумотлар кетирганларини кўрдим.
Албатта, бу етарли эмас эди. Шунинг учун оз деганда Қуръони Каримда зикрлари келган пайғамбар алайҳисса-ломлар ҳақида маълумот бўлиши керак деган қарорга ке-линди. Бунинг учун етарли манбалар ҳам топилди.
Қуръони Карим ва Суннати Набавия асосида мазкур манбалардан фойдаланган ҳолда, уларнинг илғор тажрибаларини ўзлаштира бориб, ўз халқимизга оид хусусиятлардан келиб чиқиб, Аллло таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда бу борада бутун бошли бир китоб қилишга киришилди. Бу масъулиятли ва камторона ишимизда Алийму Хабир бўлган Зотнинг Ўзи мададкор бўлсин.
Бу соҳадаги бошқа китоблардан фарқли ўлароқ анбиё алайҳиссаломларнинг қиссалар Қуръони карим услуби ва иборалари ила бўлишига иложи борича ҳаракат қилинди.
Муҳтарам китобхон! Сиз жанобингизга ўзинигиз ўқийдиган келажак сатрларнинг аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидлашнинг зарурати йўқ. Чунки бу сатрларда Аллоҳ таолонинг бандаларининг зубдаси бўлмиш, илоҳий ҳидоят юлдузлари бўлмиш, ер юзида қадимдан иймон йўлидаги машаққатли курашнинг етакчилари бўлмиш маъсум зотлар-анбиёуллоҳлар қиссалари баён этилиши маълум. Сиз азиз-лардан қиладиган ражоимиз ушбу ўқилажак нарсалардан тўғри ибрат олиш ва уларни бошқаларга ҳам етказишдир.
Ушбу сатрларни ўқиш давомида бирор яхшилик ва манфаат топсангиз Аллоҳ таолодан, камчилик ва нуқсон топ-сангиз камина ходимингиздан деб билгайсиз.

Сизга камоли эҳтиром ила: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТ КИТОБИ
НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТ МАЪНОСИ
НАБИЙ ВА РАСУЛ ОРАСИДАГИ ФАРҚ
ПАЙҒАМБАРЛИКНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ
АНБИЁ ВА РАСУЛЛАРГА ИЙМОН
ПАЙҒАМБАР БАШАРДИР
ПАЙҒАМБАР ОДДИЙ ИНСОН
ПАЙҒАМБАРЛАР МАЪСУМЛАР
ПАЙҒАМБАР ОМОНАТЛИ БЎЛАДИ
ПАЙҒАМБАР ЭР КИШИЛАРДАН БЎЛАДИ
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ БИР-БИРЛАРИДАН ФАЗЛИ ҲАҚИДА
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ МЎЪЖИЗАЛАРИ
АНБИЁЛАР ҚИССАСИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙҒАМБАРЛАР
УЛУЛ АЗМ ПАЙҒАМБАРЛАР

1-Одам алайҳиссалом.
2-Идрис алайҳиссалом.
3-Нуҳ алайҳиссалом.
4-Ҳуд алайҳиссалом.
5-Солиҳ алайҳиссалом.
6-Иброҳим алайҳиссалом.
7-Лут алайҳиссалом.
8-Исмоил алайҳиссалом.
9-Исҳоқ алайҳиссалом.
10-Яъқуб алайҳиссалом.
11-Юсуф алайҳиссалом.
12-Айюб алайҳиссалом.
13-Шуайб алайҳиссалом.
14-Мусо алайҳиссалом.
15-Ҳорун алайҳиссалом.
16-Юнус алайҳиссалом.
17-Довуд алайҳиссалом.
18-Сулаймон алайҳиссалом.
19-Илёс алайҳиссалом.
20-ал-Ясаъ алайҳиссалом.
21-Закариё алайҳиссалом.
22-Яҳъё алайҳиссалом.
23-Зул-Кифл алайҳиссалом.
24-Ийсо алайҳиссалом.

Хотима


• Ҳадис китоблари
- "Ал-жомиъ ас-саҳиҳ"
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- "Сунани Термизий"
- Сунани Насаий
- Сунани ибн Можа
- "Муватто"
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Сунани Доримий
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Риёзус-солиҳийн
- Жавомеъул калим
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- "Шамоили Муҳаммадиййя"
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- 40 ҳадис (Нававий)
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- “Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!”
- Заиф хадислар
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Оламларга раҳмат пайғамбар
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Рижоллар
- Тестлар тўплами
• Аудио
- Риёзус-Солиҳийн
- Китабул бирри вас сила
- Қиссасул анбиё


maltepe escort kartal escort manavgat side escort bostanci escort