وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُسَلِّمُ الرَّاكِبُ عَلَى الْمَاشِي، وَالْمَاشِي عَلَى القَاعِدِ، وَالْقَلِيلُ عَلَى الكَثِيِرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةِ البُخَارِيِّ: وَالصَّغِيرُ عَلَى الْكَبِيرِ».

 

857/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага», бўлиб келган.

Фойда: Мана шу тарзда салом бериш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб буни ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар. Чунки пиёда юрувчи, кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бўлиб бериши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни, бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал бўлиб беради. Озчилик кўпчиликка салом беришига сабаб, чунки кўпчиликни ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бериш одоби мана шу кўринишда бўлади.

 

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.