عَنْ سَهْلٍ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَتْ فِينَا امْرَأَةٌ وَفِي رِوَايَةٍ: - كَانَتْ لَنَا عَجُوزٌ تَأْخُذُ مِنْ أُصُولِ السِّلْقِ فَتَطْرَحُهُ فِي القِدْرِ وَتُكَرْكِرُ حَبَّاتٍ منْ شَعِيرٍ، فَإِذَا صَلَّيْنَا الْجُمُعَةَ وَانْصَرَفْنَا نُسَلِّمُ عَلَيْها فَتُقَدِّمُهُ إِلَيْنَا. رَوَاهُ البُخَارِيُّ. قوله «تُكَرْكِرُ» أي تَطحَنُ.

 

863/1. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизда бир аёл бор эди (бошқа ривоятда: «Бизнинг бир (таниш) кампиримиз бўлиб...»), у лавлагини олиб келарди-да, қозонга солиб арпанинг майдалангани билан аралаштириб қўяр эди. Биз ҳар гал жумани ўқиб қайтаётганимизда, унга салом берар эдик. У бизга ҳалиги таомни тортиқ қилар эди».

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Мана шу каби фитна бўлишидан қўрқилмайдиган кампирларга салом беришнинг жоизлиги.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.