ب

باب التحذير من ارتكاب ما نهى الله عزَّ وجلَّ أو رسوله صلى الله عليه وسلم عنه

                                                                                                  

368- Боб

Аллоҳ азза ва жалла ҳамда унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам ман қилган нарсаларни содир этишдан огоҳлантирилгани ҳақида

 


قال الله تعالى: {فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أمْرِهِ أنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ} [النور (63)].

وقال تعالى: {وَيُحَذِّرُكُمُ اللهُ نَفْسَهُ} [آل عمران (30)].

وقال تعالى: {إنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ} [البروج (12)].

وقال تعالى: {وَكَذِلكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ القُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ} [هود (102)].

 

Аллоҳ таоло: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна – кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур сураси, 63-оят).

«Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур» (Оли Имрон сураси, 30-оят).

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг (кофирларни азоб билан) ушлаши қаттиқдир» (Буруж сураси, 12-оят).

«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд сураси, 102-оят) деб айтган.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.