وعَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن عَمْرو بن العاص رضي اللَّه عَنْهُما قالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يخْرُجُ الدَّجَّالُ في أمَّتي فَيَمْكُثُ أربَعِينَ، لا أدْري أرْبَعِينَ يَوْما، أو أرْبَعِينَ شَهْرا، أوْ أرْبَعِينَ عَاما، فَيبْعثُ اللَّه تَعالى عِيسَى ابْنَ مَرْيمَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَيَطْلُبُهُ فَيُهْلِكُه، ثُّمَّ يَمْكُثُ النَّاسُ سبْعَ سِنِينَ لَيْسَ بَيْنَ اثْنْينِ عدَاوَةٌ. ثُّمَّ يُرْسِلُ اللَّه عزَّ وجَلَّ ريحا بارِدَةً مِنْ قِبلِ الشَّامِ، فَلا يبْقَى على وَجْهِ الأرْضِ أحَدٌ في قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ خَيْرٍ أوْ إيمَانٍ إلاَّ قَبَضَتْهُ، حتَّى لَوْ أنَّ أحَدَكُمْ دخَلَ في كَبِدِ جَبلٍ، لَدَخَلَتْهُ عَلَيْهِ حَتَّى تَقْبِضَهُ، فَيَبْقَى شِرَارُ النَّاسِ في خِفَّةِ الطَّيْرِ، وأحْلامِ السِّباعِ لا يَعْرِفُون مَعْرُوفا، وَلا يُنْكِرُونَ مُنْكَرا، فَيَتَمَثَّلَ لهُمُ الشَّيْطَانُ، فَيقُولُ: ألا تسْتَجِيبُون؟ فَيَقُولُونَ: فَما تأمُرُنَا؟ فَيَأمرُهُم بِعِبَادةِ الأوْثَانِ، وهُمْ في ذلكَ دارٌّ رِزْقُهُمْ، حسنٌ عَيْشُهُمْ، ثُمَّ يُنْفَخُ في الصّور، فَلا يَسْمعُهُ أحَدٌ إلاَّ أصْغى لِيتا ورفع ليتا، وَأوَّلُ منْ يسْمعُهُ رَجُلٌ يلُوطُ حَوْضَ إبِله، فَيُصْعقُ ويسعق النَّاسُ حوله، ثُمَّ يُرْسِلُ اللَّه ­ أوْ قالَ: يُنْزِلُ اللَّه ­ مَطَرا كأَنَّهُ الطَّلُّ أو الظِّلُّ، فَتَنْبُتُ مِنْهُ أجْسَادُ النَّاس ثُمَّ ينفخ فِيهِ أخْرَى فإذا هُمْ قِيامٌ يَنْظُرُون. ثمَّ يُقَالُ: يا أيهَا النَّاسُ هَلُمَّ إلى رَبِّكُم، وَقِفُوهُمْ إنَّهُمْ مَسْؤولونَ، ثُمَّ يُقَالُ: أخْرجُوا بَعْثَ النَّارِ فَيُقَالُ: مِنْ كَمْ؟ فَيُقَالُ: مِنْ كُلِّ ألْفٍ تِسْعَمِائة وتِسْعةَ وتِسْعينَ، فذلكَ يْوم يجْعَلُ الْوِلْدانَ شِيبا، وذَلكَ يَوْمَ يُكْشَفُ عنْ ساقٍ». رواه مسلم.

«اللِّيتُ» صَفْحَةُ العُنُقِ، وَمَعْنَاهُ: يضَعُ صفْحَةَ عُنُقِهِ ويَرْفَعُ صَفْحتهُ الأخْرَى.

 

1810/3. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дажжол (бир кун келиб) умматимда зоҳир бўлади. Ва қирқ (кун, ой, йил) туради. (Ровий: «Кунми, ойми, йилми, аниқ билмайман», деди). Кейин Аллоҳ таоло Исо ибн Марямни юборади. У зот Дажжолни ахтариб топиб, уни ҳалок этадилар. Кейин одамлар етти йил осойишта яшашади. Шу даражада тинч яшашганидан икки кишининг орасида адовати борларни учратилмайди. Сўнгра Аллоҳ таоло Шом томонидан совуқ бир шамолни юборади. Унинг асоратидан ер юзида, қалбида зарра миқдорича яхшилик ёки иймон бор киши тирик қолмайди. Агар ўша яхши ёки иймонли киши тоғ бағрига кириб кетса ҳам, ҳалига шамол унинг ортидан кириб ўлдириб чиқади. Ер юзида фақат енгил қушлар ва беақл йиртқичлар каби ёмонга шошувчи разил кишилар қолади. Улар на яхшиликни танийди ва на ёмонликни инкор этади. Шайтон уларга бир суратда кўриниб: «Сизлар менинг сўзимга қулоқ солмаяпсизлар», дейди. Улар: «Нимани бажаришимизни буюрасан?» дейишади. У бутларга ибодат қилишни буюради. Улар шайтоннинг айтганини қилишганидан кейин ризқлари мўл-кўл ва ҳаётлари яхшилашади. Кейин сур чалинади. Уни эшитган кимсанинг бўйнининг бир томони мойил бўлиб, иккинчи томони кўтарилиб қолади. Бу сурнинг овозини биринчи бўлиб, туяси (сув ичадиган) ҳавзани ислоҳ қилиб турган киши эшитади. Аввал ўша киши ўлади. Кейин атрофидаги кишилар ўла бошлайди. Сўнгра Аллоҳ таоло шудринг каби (майда) ёмғир туширади. У ёмғир уларнинг жасадларини етилтиради. Кейин иккинчи дуфъа сур чалинганда, барча халойиқ тирилиб (махшаргоҳни) кўришади. Сўнгра: «Эй одамлар, Роббиларингиз томон келинглар», деган овоз бўлади. Ва фаришталарга: «Уларни тўхтатинглар, чунки улар (дунё ҳаётида қилган амалларини) сўроқ қилинади», деб буйруқ этилади. Кейин яна: «Дўзахга борадиганларини ажратинглар», деб буйруқ қилинади. Фаришталар: «Қанча кишидан нечтасини ажратиб олайлик?» дейишади. Шунда: «Ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтасини», деб жавоб қилинади. Ана ўша кунда (Қиёмат даҳшатидан) ёш болаларнинг сочи оқариб кетади. Ана ўша кунда ишларнинг ҳақиқати очилади», дедилар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.