وَعَنْ أبي الفَضْل العبَّاسِ بنِ عَبْدِ الْمُطَّلِب رضي اللَّه عَنْهُ قَالَ: شَهِدْتُ مَعَ رسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ حُنَين فَلَزمْتُ أنَا وَأبُو سُفْيَانَ بنُ الحارِثِ بنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَمْ نفَارِقْهُ، ورَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ علَى بغْلَةٍ لَهُ بَيْضَاءَ. فَلَمَّا الْتَقَى الْمُسْلِمُونَ وَالْمُشْركُونَ وَلَّى الْمُسْلِمُونَ مُدْبِرِينَ، فَطَفِقَ رسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَرْكُضُ بَغْلَتَهُ قِبل الْكُفَّارِ، وأنَا آخِذٌ بِلِجَامِ بَغْلَةِ رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَكُفُّهَا إرادَةَ أنْ لا تُسْرِعَ، وأبو سُفْيانَ آخِذٌ بِركَابِ رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أيْ عبَّاسُ نادِ أصْحَابَ السَّمُرةِ»، قَالَ العبَّاسُ، وَكَانَ رَجُلاً صَيِّتا: فَقُلْتُ بِأعْلَى صَوْتِي: أيْن أصْحابُ السَّمُرَةِ، فَو اللَّه لَكَأنَّ عَطْفَتَهُمْ حِينَ سَمِعُوا صَوْتِي عَطْفَةَ الْبقَرِ عَلَى أوْلادِهَا، فَقَالُوا: يالَبَّيْكَ يَالَبَّيْكَ، فَاقْتَتَلُوا هُمْ والْكُفَارُ، والدَّعْوةُ في الأنْصَارِ يقُولُونَ: يَا مَعْشَرَ الأنْصارِ، يا مَعْشَر الأنْصَار، ثُمَّ قَصُرَتِ الدَّعْوةُ عَلَى بنِي الْحَارِثِ بن الْخزْرَج. فَنَظَرَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ علَى بَغْلَتِهِ كَالْمُتَطَاوِل علَيْهَا إلَى قِتَالِهمْ فَقَال: «هَذَا حِينَ حَمِيَ الْوَطِيسُ» ثُمَّ أخَذَ رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حصياتٍ، فَرَمَى بِهِنَّ وَجُوه الْكُفَّارِ، ثُمَّ قَال: «انْهَزَمُوا وَرَبِّ مُحَمَّدٍ» فَذَهَبْتُ أنْظُرُ فَإذَا الْقِتَالُ عَلَى هَيْئَتِهِ فِيما أرَى، فَواللَّه ما هُو إلاَّ أنْ رمَاهُمْ بِحَصَيَاتِهِ، فَمَازِلْتُ أرَى حدَّهُمْ كَليلاً، وأمْرَهُمْ مُدْبِرا. رواه مسلم.

«الوَطِيسُ» التَّنُّورُ. ومَعْنَاهُ: اشْتَدَّتِ الْحرْبُ. وَقَوْلُهُ: «حدَّهُمْ» هُوَ بِالحاءِ الْمُهْمَلَةِ أي: بأسَهُمْ.

 

1850/43. Абулфазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ҳунайн куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ва мен икковимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажрамай бирга юрдик. У зот эса оқ хачирларида эдилар. Мусулмонлар билан мушриклар тўқнашганда, мусулмонлар орқага чекина бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса хачирларини душман томонга югуртира бошладилар. Мен тезлаб кетмаслиги учун у зотнинг хачирлари жиловидан ушлаб турардим. Абу Суфён эса узангидан ушлаб турар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аббос! Самура асҳобларини (яъни Ҳудайбия воқеасида Самура дарахти остида байъат қилган саҳобаларни) чақир», дедилар. Ибн Аббос овози баланд киши эди. У киши баланд овозда: «Самура дарахти остида байъат қилганлар қаерда?» десам, Аллоҳ номига қасамки, улар бу сўзни эшитган пайтларида худди мол болалари овозини эшитганда бурилгани каби бурилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларига лаббай, лаббай деб кела бошлаб, кофирлар билан уруша бошладилар. Ансорийларнинг чақириғи эса, эй Ансорийлар жамоаси, эй Ансорийлар жамоаси, тарзида эди. Урушга чорлаш чақириғи охири Ҳорис ибн Хазраж қабиласига келиб тўхтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирлари устида туриб, уруш бўлаётган томонга чўзилиб қараган ҳолда: «Мана уруш энг қизғин паллага кирди», дедилар. Кейин бир нечта майда тошларни олиб кофирлар юзига отдилар. Ва: «Муҳаммаднинг Раббиси номига қасамки, у кофирлар енгилишди», дедилар. Бориб, уруш бўлаётган томонга қарасам,у аввалги ҳолатидек давом этаётган эди. Аллоҳ номига қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам майда тошларни отишлари билан, у душманнинг тиғи ўтмас ва ишлари орқага кета бошлади.

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.