وعنه قال، كنا مع رسول اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ في دعوة فرفع إليه الذراع وكانت تُعجبه فَنَهسَ منها نَهَسةَ وقال: «أنا سيد الناس يوم الْقِيَامَةِ، هَلْ تَدْرُونَ مِمَّ ذَاكَ؟ يَجْمعُ اللَّه الأوَّلِينَ والآخِرِينَ في صعِيدٍ وَاحِد، فَيَنْظُرُهمُ النَّاظِرُ، وَيُسمِعُهُمُ الدَّاعِي، وتَدْنُو مِنْهُمُ الشَّمْسُ، فَيَبْلُغُ النَّاسُ مِنَ الْغَمِّ والْكَرْبِ مَالاَ يُطيقُونَ وَلاَ يحْتَمِلُونَ، فَيَقُولُ النَّاسُ: أَلاَ تَروْنَ إِلى مَا أَنْتُمْ فِيهِ، إِلَى ما بَلَغَكُمْ؟ أَلاَ تَنْظُرُونَ مَنْ يشْفَعُ لَكُمْ إِلى رَبَّكُمْ؟ فيَقُولُ بعْضُ النَّاسِ لِبَعْضٍ: أبُوكُمْ آدَمُ، ويأتُونَهُ فَيَقُولُونَ: يَا أَدمُ أَنْتَ أَبُو الْبَشرِ، خَلَقَك اللَّه بيِدِهِ، ونَفخَ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ، وأَمَرَ المَلائِكَةَ فَسَجَدُوا لَكَ وَأَسْكَنَكَ الْجَنَّةَ، أَلا تَشْفعُ لَنَا إِلَى ربِّكَ؟ أَلاَ تَرى مَا نَحْنُ فِيهِ، ومَا بَلَغَنَا؟ فَقَالَ: إِنَّ رَبِّي غَضِبَ غضَبا لَمْ يغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ وَلاَ يَغْضَبُ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَإِنَّهُ نَهَاني عنِ الشَّجَرةِ، فَعَصَيْتُ. نَفْسِي نَفْسِي نَفْسي. اذهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى نُوحٍ، فَيَأْتُونَ نُوحا فَيقُولُونَ: يَا نُوحُ، أَنْتَ أَوَّلُ الرُّسُل إِلى أَهْلِ الأرْضِ، وَقَدْ سَمَّاك اللَّه عَبْدا شَكُورا، أَلا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ، أَلاَ تَرَى إِلَى مَا بَلَغَنَا، أَلاَ تَشْفَعُ لَنَا إِلَى رَبِّكَ؟ فَيَقُولُ: إِنَّ ربِّي غَضِبَ الْيوْمَ غَضَبا لمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَأَنَّهُ قدْ كانَتْ لِي دَعْوةٌ دَعَوْتُ بِهَا عَلَى قَوْمِي، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي اذْهَبُوا إِلَى إِبْرَاهِيمَ، فَيْأْتُونَ إِبْرَاهِيمَ فَيَقُولُونَ: يَا إِبْرَاهِيمُ، أَنْتَ نَبِيُّ اللَّهِ وَخَلِيلُهُ مِنْ أَهْلِ الأرْضِ، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلاَ تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَيَقُولُ لَهُمْ: إِنَّ ربِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ وَإِنِّي كُنْتُ كَذَبْتُ ثَلاَثَ كَذْبَاتٍ نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى مُوسَى،  فَيأْتُونَ مُوسَى، فَيقُولُون: يا مُوسَى أَنْت رسُولُ اللَّه، فَضَّلَكَ اللَّه بِرِسالاَتِهِ وبكَلاَمِهِ على النَّاسِ، اشْفعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلاَ تَرَى إِلى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ فَيَقول إِنَّ ربِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ وَإِنِّي قَدْ قتَلْتُ نَفْسا لَمْ أُومرْ بِقْتلِهَا، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى عِيسى، فَيَأْتُونَ عِيسَى، فَيقُولُونَ: يا عِيسى أَنْتَ رَسُولُ اللَّهِ وَكلمتُهُ أَلْقَاهَا إِلَى مَريم ورُوحٌ مِنْهُ وَكَلَّمْتَ النَّاسَ في المَهْدِ، اشْفَعْ لَنَا إِلَى رَبِّكَ، أَلاَ تَرَى مَا نَحْنُ فِيهِ، فيَقولُ: إِنَّ ربِّي قَدْ غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَنْ يَغْضَبَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَلمْ يَذْكُرْ ذنْبا، نَفْسِي نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى مُحمَّد صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فيأْتون محَمداً صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ.

وفي روايةٍ: «فَيَأْتُوني فيَقُولُونَ: يَا مُحَمَّدُ أَنْتَ رسُولُ اللَّهِ، وَخاتَمُ الأَنْبِياء، وقَدْ غَفَرَ اللَّه لَكَ ما تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِكَ وَما تَأخَّر، اشْفَعْ لَنَا إِلَى ربِّكَ، أَلاَ تَرَى إِلَى ما نَحْنُ فِيهِ؟ فَأَنْطَلِقُ، فَآتي تَحْتَ الْعَرْشِ، فأَقَعُ سَاجِدا لِربِّي» ثُمَّ يَفْتَحُ اللَّه عَلَيَّ مِنْ مَحَامِدِهِ، وحُسْن الثَّنَاءِ عَلَيْهِ شَيْئا لَمْ يَفْتَحْهُ عَلَى أَحَدٍ قَبْلِي ثُمَّ يُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ ارفَع رأْسكَ، سَلْ تُعْطَهُ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ، فَأَرفَعُ رَأْسِي، فَأَقُولُ أُمَّتِي يَا رَبِّ، أُمَّتِي يَا رَبِّ، فَيُقَالُ: يا مُحمَّدُ، أَدْخِلْ مِنْ أُمَّتك مَنْ لاَ حِسَابَ عَلَيْهِمْ مِنَ الْباب الأَيْمَنِ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ وهُمْ شُركَاءُ النَّاسِ فِيمَا سِويَ ذَلِكَ مِنَ الأَبْوَابِ» ثُمَّ قال: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيدِهِ إِنَّ مَا بَيْنَ المصراعَيْنِ مِنْ مَصَارِيعِ الْجَنَّةِ كَمَا بَيْن مَكَّةَ وَهَجَر، أَوْ كَمَا بَيْنَ مَكَّةَ وَبُصْرَى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1866/59. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга зиёфатга чақирилган эдик. У зотга қўл қисми узатилди. У зотга шу ёқарди. Гўштдан бир тишлам тишладиларда: «Мен қиёмат куни инсонларнинг саййидиман. Бу нимаданлигини биласизларми? Аввалги-ю охирги инсонлар бир сайҳонликда жамланишадики, кўз уларни қамраб олади, жарчи уларга эшиттира олади. Қуёш яқинлашади. Одамларга тоқатлари етмайдиган, улар кўтара олмайдиган ғам-ташвиш етади. Одамлар: «Сизларга нималар етганини кўрмайсизларми?! Роббингизнинг олдида сизларни ким шафоат қилади, қарамайсизларми?!» дейишади. Шунда одамлар бир‑бирига: «Сизлар Одамга боришингиз керак», дейишади. Улар Одам алайҳиссаломга келиб, унга: «Сиз башариятнинг отасисиз. Сизни Аллоҳ Ўз қўли билан яратган. Сизга Ўз руҳидан пуфлаган. Фаришталарга буюрган, улар сизга сажда қилишган. Бизни Роббингиз олдида шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми? Бизларга нималар етганини кўрмаяпсизми?» дейишади. Одам: «Бугун Роббим шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. У мени дарахт(мевасини ейиш)дан қайтарган эди. Мен Унга осий бўлдим. Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Нуҳнинг олдига боринглар-чи», дейди. Улар Нуҳнинг олдига келиб: «Эй Нуҳ! Сиз ер юзи аҳлига юборилган биринчи расулсиз. Аллоҳ сизни «сершукр банда» деб атаган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У: «Роббим азза ва жалла бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. Ўзи биргина (мустажоб) дуоим бор эди, унда қавмимни дуоибад қилиб бўлганман. Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Иброҳимнинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Иброҳимнинг олдига бориб: «Эй Иброҳим! Сиз Аллоҳнинг набийси ва ер аҳлидан (танлаган) халилисиз. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У уларга: «Роббим бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. Мен уч марта ёлғон гапириб, Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Мусонинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Мусонинг олдига келиб: «Эй Мусо! Сиз Аллоҳнинг расулисиз. Аллоҳ сизни Ўз рисолати ва Каломи билан одамлардан афзал қилган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У: «Роббим бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди. Мен бир жонни ўлдирганман. Уни ўлдиришга буюрилмаган эдим. Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига борингар. Ийсонинг олдига боринглар‑чи», дейди. Улар Ийсонинг олдига келиб: «Эй Ийсо! Сиз Аллоҳнинг расулисиз, Марямга илқо қилган калимасисиз, Ўзидан бир руҳсиз! Бешикда чақалоқлигингиздаёқ одамларга гапиргансиз. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. У: «Роббим бугун шундай ғазабланганки, аввал ҳам бундай ғазабланмаган, кейин ҳам ҳаргиз бундай ғазабланмайди – бирор гуноҳни зикр қилмадилар. – Ўзим билан ўзимман! Мендан бошқанинг олдига боринглар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига боринглар‑чи», дейди.

Бошқа ривоятда: Улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб: «Эй Муҳаммад! Сиз Аллоҳнинг Расулисиз, набийларнинг хотимисиз. Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳларингизни мағфират қилиб қўйган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилинг! Нима аҳволдалигимизни кўрмаяпсизми?» дейишади. Шунда мен юриб, Аршнинг остига бораман. Роббим азза ва жаллага сажда қилган ҳолда йиқиламан. Кейин Аллоҳ Ўз шаънидаги мендан олдин ҳеч кимга илҳом қилмаган мақтовлар ва гўзал саноларни менга илҳом қилади. Шунда: «Эй Муҳаммад! Бошингни кўтар. Сўра, сенга ато этилади. Шафоат қил, шафоатинг қабул қилинади», дейилади. Мен бошимни кўтариб: «Умматим, эй Роббим! Умматим, эй Роббим! Умматим, эй Роббим!» дейман. Шунда: «Эй Муҳаммад! Умматларингдан бўйнида ҳисоб-китоби бўлмаганларини жаннат дарвозаларининг ўнг дарвозасидан киритгин!» дейилади. Ҳолбуки, улар жаннатнинг бошқа дарвозаларида ҳам одамларга шерикдирлар».

Сўнгра: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, жаннат (дарвозасининг) икки тавақасининг ораси Макка билан Ҳажар ёки Макка билан Бусро орасичадир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.