باب الاستغفار

 371- Боб

Истиғфор хусусидаги боб

 

قال الله تعالى: {وَاسْتَغْفِرْ لِذَنْبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ} [محمد (19)].

وقال تعالى: {وَاسْتَغْفِرِ اللهَ إِنَّ اللهَ كَانَ غَفُوراً رَحِيماً} [النساء (106)].

وقَالَ تَعَالَى: {فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَاسْتَغْفِرْهُ إِنَّهُ كَانَ تَوَّاباً} [النصر (3)].

وقال تعالى: {لِلَّذِينَ اتَّقَوْا عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الأَنْهَارُ}

إلَى قَولِهِ - عز وجل -: {وَالْمُسْتَغْفِرِينَ بِالأَسْحَارِ} [آل عمران (15: 17)].

وقال تعالى: {وَمَنْ يَعْمَلْ سُوءاً أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللهَ يَجِدِ اللهَ غَفُوراً رَحِيماً} [النساء (110)].

وقال تعالى: {وَمَا كَانَ اللهُ لِيُعَذِّبَهُمْ وَأَنْتَ فِيهِمْ وَمَا كَانَ اللهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ} [الأنفال (33)].

وقال تعالى: {وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا اللهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ} [آل عمران (135)].

والآيات في الباب كثيرة معلومة.

 

Аллоҳ таоло: «Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг» (Нисо сураси, 106-оят)

«Дарҳол Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни ҳар қандай шериклардан) покланг ва У зотдан мағфират сўранг! Зеро У тавбаларни қабул қилгувчи бўлган зотдир». (Наср сураси, 3-оят).

«Тақводор кишилар учун Парвардигорлари ҳузурида улар абадий қоладиган, тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар, покиза жуфтлар ва Аллоҳнинг Ризолиги бор. Аллоҳ – «Парвардигоро, бизлар Сенга иймон келтирганмиз, бас, гуноҳларимизни мағфират айла ва бизни жаҳаннам азобидан асра!» – дейдиган сабр-қаноатли, иймонларига содиқ, ибодат-итоатли, инфоқ-эҳсонли бўлган ва саҳарларда Аллоҳдан мағфират тилайдиган бандаларини кўриб тургувчидир» (Оли Имрон сураси, 15–17-оятлар).

«Ким бирон ёмон иш қилса ёки (Аллоҳнинг буйруқларига итоат этмасдан) ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳни мағфират қилгувчи ва Меҳрибон эканини топар-кўрар» (Нисо сураси, 110-оят)

«Модомики, Сиз уларнинг оарларида экансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагувчи эмасдир» (Анфол сураси, 33-оят)

«(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ қилиб қўйсалар ёки (қандайдир нолойиқ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират кечирим сўрайдиган, - ҳар қандай гуноҳни Ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, - билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир» (Оли Имрон сураси, 135- оят) деб айтган.

Бу бобга тегишли оятлар кўпдир.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.