وَعَن الْمُغِيرَةِ بْن شُعْبَة رَضِي اللَّه عَنْهُ عنْ رسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «سأَل مُوسَى صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ربَّهُ، ما أَدْنَى أَهْلِ الْجنَّةِ مَنْزلَةً؟ قَالَ: هُو رَجُلٌ يجِيءُ بعْدَ ما أُدْخِل أَهْلُ الْجنَّةِ الْجَنَّةَ، فَيُقَالُ لَهُ: ادْخِلِ الْجنَّة، فَيقُولُ: أَيْ رَبِّ كَيْفَ وقَدْ نَزَل النَّاسُ منَازِلَهُمْ، وأَخَذُوا أَخَذاتِهِم؟ فَيُقَالُ لهُ: أَتَرضى أَنْ يكُونَ لَكَ مِثْلُ مُلْكِ مَلِكٍ مِنْ مُلُوكِ الدُّنْيا؟ فَيقُولُ: رضِيتُ ربِّ، فَيقُولُ: لَكَ ذَلِكَ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ ومِثْلُهُ، فَيقُولُ في الْخَامِسَةِ: رضِيتُ ربِّ، فَيَقُولُ: هَذَا لَكَ وعشَرةُ أَمْثَالِهِ، ولَكَ ما اشْتَهَتْ نَفْسُكَ، ولَذَّتْ عَيْنُكَ، فَيَقُولُ: رضِيتُ ربِّ، قَالَ: ربِّ فَأَعْلاَهُمْ منْزِلَةً؟ قال: أُولَئِك الَّذِينَ أَردْتُ، غَرسْتُ كَرامتَهُمْ بِيدِي وخَتَمْتُ علَيْهَا، فَلَمْ تَر عيْنُ، ولَمْ تَسْمعْ أُذُنٌ، ولَمْ يخْطُرْ عَلَى قَلْبِ بشَرٍ». رواهُ مُسْلم.

 

1883/4. Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.

"Мусо алайҳиссалом Роббиларидан Жаннатдаги энг мартабаси паст киши ҳақида сўраганларида, Аллоҳ таоло: «У бир кишики, жаннат аҳли жаннатга киритилгандан кейин келади. Ва унга: «Жаннатга кир», деб айтилади. У: «Эй Роббим! Қандай кираман. Барча одамлар ўз жойларини эгаллаб, оладиган нарсаларига эришиб бўлишибдику?» дейди. Унга: «Дунёдаги подшоҳларнинг мулкидек нарса сенда бўлишига розимисан?» дейилса, у: «Розиман, эй Роббим», дейди. Аллоҳ: «Сенга ўша каби, ўша каби, ўша каби, ўша каби», деб бешинчисини айтганда, у киши бунга рози бўлади. Аллоҳ: «Бу айтилган нарсаларни ўн баробар қилиб берилди», дейди. Ва яна: «Нафсинг тусаган ва кўзинг завқ оладиган нарсалар сенга берилди», дейди. У киши: «Рози бўлдим», дейди. Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, жаннатдаги энг юқори мартабали кишилар ким?» деганларида, Аллоҳ таоло: «Улар шундай бир тоифа кишиларки, Ўзим уларни хоҳлаганман, уларга кўрсатиладиган карам-иззат Ўз қўлим билан экилгандир. У нарсага муҳр уриб қўйганман. У нарсаларни ҳам бирор кўз кўрмаган. Бирор қулоқ эшитмаган. Бирор кишининг қалби ҳис этмаган», деб айтди.

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.