Муаллиф муқаддимаси

Муаллиф муқаддимаси

 Ал‑ Воҳид, ал‑Қаҳҳор, ал‑Азиз, ал‑Ғаффор сифатли Зот Аллоҳга ҳамд бўлсин. Кечани кундузга киритувчи, қалблар ва қалб кўз эгаларига эслатма, ақл ва эътибор эгаларига кўрсатма бердики, халқидан танлаб олганларни уйғотди, ушбу дунё ҳовлисида зоҳид қилди, муроқаба, фикр саботлиги, ваъз‑насиҳатни лозим тутувчи, тоатида одатга муваффақ, қарор диёри охиратга тайёрланувчи, жаҳаннам диёрини вожиб қилиб, ғазабини келтирадиган нарсалардан четланувчи, давр ва ҳолатлар ўзгаришига қарамасдан ана шу ҳолатни сақлаб қолувчи қилганига У Зотга ҳамд бўлсин!

Унга ҳамдларнинг энг етуги, покизаси, қамровлиси, тараққий этувчиси бўлсин. Ал‑Барр, ал‑Карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У, ар‑Рауф ва ар‑Роҳимдир. Ва яна гувоҳлик бераман, саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва расули, ҳабиби ва халилидирлар. Тўғри йўлдаги ҳидоятга йўлловчи, тўғри динга чақирувчидирлар. У зотга, бошқа пайғамбарларга, барчаларининг оилаларига ва бошқа солиҳларга Аллоҳнинг салавоти ва саломлари бўлсин!

Аммо баъд! Батаҳқиқ Аллоҳ таоло:

Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим. Мен улардан ризқ хоҳламасман ва Мени тоамлантиришларини ҳам хоҳламасман”, деб айтган. (Зарият сураси, 56‑57‑ оятлар)

Мана шу оят, уларни ибодат қилишлари учун халқ қилинганларини очиқ‑ойдин баён этмоқда. Демак, инсонлар нима учун халқ қилинган бўлсалар ўша нарсага эътибор қаратмоқлари ва зоҳидлик билан дунё насибаларидан юз ўгирмоқлари ҳақлидир. Чунки, бу дунё фонийлик диёри бўлиб, абадий макон эмасдир. Ўтиб олиш учун миниладиган маркаб бўлиб, хурсанд бўлинадиган манзил эмас. Ажралиш маскани бўлиб, бардавомлик ўрни эмас. Ўша дунё аҳлининг энг уйғоқлари обидлар бўлиб, одамларнинг энг ақллиси зоҳидлардир.

Аллоҳ таоло: “Албатта, дунё ҳаётининг мисоли худди Биз осмондан туширган сувга ўхшайди. Бас, одамлар ва чорвалар ейдиган ер набототи у билан аралашиб, ер безагини олганда ва зийнатлаганда ҳамда унинг аҳли, энди бунга эришдик, деб ўйлаганда, кечаси ёки кундузи унга Бизнинг амримиз келади. Биз уни худди куни кеча яшнаб турмагандек қуритиб қўямиз. Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз. (Юнус сураси, 24-оят)

Бу маънодаги оятлар кўпдир.

Мана бу шеърдаги сўзни айтувчи ҳам нақадар рост гапиргандир:

 

Ҳушёр ва закий бандалар асли,

Дунёни талоқ қилиб, фитнасидан қўрқарлар,

Дунёга қараб, фикр этишиб бироз,

Тирикларга ватан эмаслигин биларлар,

Дунёни тубсиз уммон, деб билганлар ундан,

Солиҳ амалларин кема қилиб ўтарлар.

 

Демак, дунёнинг ҳолати мен васф қилгандек бўлса, бизнинг ҳолимиз эса юқорида айтган нарсам узра халқ этилган бўлса, мукаллаф кимсага ахёр ва яхшиларнинг йўлини тутмоғи ҳамда ақл‑басират эгаларининг йўналишига тушиб, ишора қилган нарсаларимга тайёрланиб, огоҳ этган нарсаларимга эътиборли бўлмоғи ҳақлидир. Бунинг учун энг тўғри йўл ва одобланиш йўналишларининг энг расо бўлгани аввалгию, охиргиларни саййиди, олдингию, кейингиларнинг ҳурматлиси набийимиздан саҳиҳ бўлган нарсаларни билан одобланмоқликдир. У зотга ва бошқа пайғамбарларга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин!

Батаҳқиқ Аллоҳ таоло: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг” (Моида сураси, 2‑оят), деб айтган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда қуйидаги: “Аллоҳ бандасининг ёрдамидадир, модомики, банда биродарининг ёрдамида бўлса”, деб айтилган саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган.

Ва яна у зот: “Ким яхшиликка йўллаб қўйса, унинг учун бажарган кишининг ажри каби бўлур”, деганлар.

"Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса, уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди".

Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг сабабингдан бир кишини ҳидоятга солмоғи, сен учун (энг афзал неъмат бўлган) қизил туялардан кўра яхшироқдир», дедилар».

Мен саҳиҳ ҳадислардан мухтасар ҳолда жамламоқни маъқул деб топдим. Бунда охиратга бўлган йўлни ўз ичига олган нарсалар ва ботиний ҳамда зоҳирий одобларни ўз ичига олган нарсалар, тарғиб ва қўрқитувчи ҳамда бундан бошқа соликларни одоб турларини жамловчи: зуҳдга тааллуқли ҳадислар, нафслар риёзати, ахлоқларни сайқаллаш, қалблар мусаффолиги ва муолажаси, аъзоларни муҳофаза қилиш, уларнинг эгри нуқталарини кетказиш ва бундан бошқа орифларнинг мақсадлари тўплангандир.

Мен бунда возиҳот бўлган саҳиҳ ҳадисларни зикр этишни лозим топдим. Бундан ташқари машҳур ва саҳиҳ китобларни унга қўшимча қилдим. Азиз Қуръондан ояти карималарни боб қилиб қўшдим. Зобт ёки махфий маъноларни шарҳлашда ажойиб танбеҳларни муқаддима қилдим. Агар ҳадиснинг охирида "Муттафақун алайҳ" десам, демак, унинг маъноси имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилдилар, деганидир.

 Ушбу китоб тугаса, яхшиликларга эътиборли, қабоҳат ва ҳалокатга олиб борувчи нарсаларга тўсиқ бўлиб қолишини умид қиламан. Мен ушбу китобни ўқиб, бирор нарса наф олганлардан ўзим учун, ота‑онамга, устозларим, бошқа аҳбобларим ва барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилишларини сўраб қоламан. ал‑Карим сифатли Аллоҳга суянаман, Унга ўзимни топшириб, таянаман, кифоячим Аллоҳ, У мунча ҳам яхши вакил, ал‑Азиз ва ал‑Ҳаким сифатли Зотдан бошқа куч‑қувват йўқдир.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.