2- وَعَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ أُمِّ عَبْدِ اللَّهِ عَائشَةَ رَضيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم: «يَغْزُو جَيْشٌ الْكَعْبَةَ فَإِذَا كَانُوا بِبَيْدَاءَ مِنَ الأَرْضِ يُخْسَفُ بأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ». قَالَتْ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ، كَيْفَ يُخْسَفُ بَأَوَّلِهِمْ وَآخِرِهِمْ وَفِيهِمْ أَسْوَاقُهُمْ وَمَنْ لَيْسَ مِنهُمْ؟ قَالَ: «يُخْسَفُ بِأَوَّلِهِم وَآخِرِهِمْ، ثُمَّ يُبْعَثُون عَلَى نِيَّاتِهِمْ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ: هَذَا لَفْظُ الْبُخَارِيِّ.

 2/2. Мўминлар онаси Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан  ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Бир тоифа аскарлар Каъбага ҳамла қилишади. Қачонки улар саҳроли ерга келишганида, аввалгилари-ю охиргиларини ер ютади, дедилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, уларнинг аввалги-ю охиргиларини қандай қилиб ер ютади? Ҳолбуки, уларнинг ораларида бозорчилар ва улардан бўлмаганлар ҳам бор-ку?!” десам, у зот: Ер уларнинг аввалги ва охирларини баробар ютади. Сўнгра (Қиёмат куни) ниятларига мувофиқ тирилтирилади, дедилар”.

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.