4- وَعَنْ أَبي عَبْدِ اللَّهِ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ:كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي غَزَاةٍ فَقَالَ: «إِنَّ بِالْمَدِينَةِ لَرِجَالاً مَا سِرْتُمْ مَسِيرًا، وَلاَ قَطَعْتُمْ وَادِيًا إِلاَّ  كَانُوا مَعَكُمْ حَبَسَهُمُ الْمَرَضُ» وَفِي روايَةِ: «إِلاَّ شَرِكُوكُمْ فِي الأَجْرِ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَرَوَاهُ البُخَارِيُّ عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَجَعْنَا مِنْ غَزْوَةِ تَبُوكَ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم فَقَالَ: «إِنَّ أَقْوَامًا خَلْفَنَا بِالْمَدِينَةِ مَا سَلَكْنَا شِعْبًا وَلاَ وَادِيًا إِلاَّ وَهُمْ مَعَنَا، حَبَسَهُمُ الْعُذْرُ».

 

4/4. Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ ал-Ансорий разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазотларнинг бирида эдик. Шунда у зот: Мадинада бир қанча одамлар қолдиларки, қайси ердан юрсангизлар ёки қайси водийдан кесиб ўтсангизлар, улар сизлар билан биргадирлар. Уларни (бу ерга сизлар билан бирга келишдан) беморликлари тўхтатиб қўйди холос, дедилар”.

Бошқа бир ривоятда эса: Улар ажр ва савобда сизларга шерикдир, дейилади. Имом Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

“Биз Табук ғазотидан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтиб келаётган эдик. У зот: Мадинада (биз билан бирга кела олмай) ортда қолган бир қанча кишилар бор. Бирор дара ёки водийдан ўтсак, улар ҳам биз билан бирга бўлурлар. Уларни (биз билан ғазотга чиқишдан) узрларигина тўхтатиб қўйган, холос, дедилар”.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.