Шанба, 10 Август 2019 21:14

1399/4-ҳадис

وَعَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الجُمُعَةِ، فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنَ الصَّلاَةِ فِيهِ، فَإِنَّ صَلاَتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ»، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاَتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ - يَقُولُ: بَلِيتَ - قَالَ: «إنَّ اللهَ حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

1399/4. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар.

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шанба, 10 Август 2019 21:08

1394/2-ҳадис

وَعَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كُلُّ أَمْرٍ ذِي بَالٍ لاَ يُبْدَأُ فِيهِ بِــ: الحَمْدُ للهِ فَهُوَ أَقْطُعُ». حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَغَيْرُهُ.

 

1394/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир муҳим иш Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланмаса, охири кесикдир», дедилар.

Ҳасан ҳадис бўлиб, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

Шанба, 10 Август 2019 21:01

1391/16-ҳадис

وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ تَعَلَّمَ عِلْمًا مِمَّا يُبتَغَى بِهِ وَجْهُ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ لاَ يَتَعَلَّمُهُ إِلاَّ لِيُصِيبَ بِهِ عَرَضًا مِنَ الدُّنْيَا لَمْ يَجِدْ عَرْفَ الجَنَّةِ يَوْمَ القِيَامَةِ» يعني: ريحها. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

1391/16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳ азза ва жалланинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шанба, 10 Август 2019 21:00

1390/15-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ سُئِلَ عَنْ عِلْمٍ فَكَتَمَهُ، أُلْجِمَ يَومَ القِيَامَةِ بِلِجَامٍ مِنْ نَارٍ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ، وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1390/15. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни уни оловдан бўлган юган билан юганланади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

Шанба, 10 Август 2019 20:58

1388/13-ҳадис

وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «مَنْ سَلَكَ طَرِيقًا يَبْتَغِي فِيهِ عِلْمًا سَهَّلَ اللهُ لَهُ طَرِيقًا إِلَى الجَنَّةِ، وَإِنَّ المَلاَئِكَةَ لَتَضَعُ أَجْنِحَتَهَا لِطَالِبِ الْعِلْمِ رِضًا بِمَا يَصْنَعُ، وَإِنَّ الْعَالِمَ لَيَسْتَغْفِرُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَوَاتِ وَمَنْ فِي الأَرْضِ حَتَّى الحِيتَانُ فِي المَاءِ، وَفَضْلُ الْعَالِمِ عَلَى الْعَابِدِ كَفَضْلِ الْقَمَرِ عَلَى سَائِرِ الْكَوَاكِبِ، وَإِنَّ الْعُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ وَإِنَّ الأَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلاَ دِرْهَمًا وَإنَّمَا وَرَّثُوا الْعِلْمَ، فَمَنْ أَخَذَهُ أَخَذَ بِحَظٍّ وَافِرٍ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

1388/13. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни бажарган амалидан рози бўлган ҳолда қанотларини қўяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди», деганларини эшитдим».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жума, 09 Август 2019 20:41

1375/9-ҳадис

وَعَنْ أَبِي صَفْوَانَ سُوْيدِ بْنِ قَيْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَلَبْتُ أَنَا وَمَحْرمَةُ الْعَبْدِيُّ بَزًّا مِنْ هَجَرَ، فَجَاءَنَا النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَسَاوَمْنَا بِسَرَاوِيلَ، وَعِنْدِي وَزَّانٌ يَزِنُ بِالأَجْرِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِلْوَزَّانِ: «زِنْ وَأَرْجِحْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

1375/9. Абу Савфон Сувайд ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Мен ва Маҳрама Абдий икковимиз (Баҳрайн яқинидаги) «Ҳажар»дан кийимлар олиб келдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга келиб иштонларни баҳо қилдилар. Менинг бир тарозубоним бор эди. У ҳақ олиш эвазига нарсаларимни тортиб берар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша тарозубонимга: «Тортгин ва оғирлатгин», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоят.

Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

 

Сейшанба, 06 Август 2019 20:44

1356/4-ҳадис

وَعَنْ أَبِي الأَعْوَرِ سَعِيدِ بْنِ زَيْدِ بْنِ عَمْرِو بْنِ نُفَيْلٍ، أَحَدِ العَشَرَةِ الْمَشْهُودِ لَهمْ بِالْجنَّةِ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ قُتِلَ دُونَ مَالِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ، وَمَنْ قُتِلَ دُونَ دَمِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ، وَمَنْ قُتِلَ دُونَ دِينِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ، وَمَنْ قُتِلَ دُونَ أَهْلِهِ فَهُوَ شَهِيدٌ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

1356/4. Жаннатга киришига гувоҳлик берилган Ашъараи мубушшаралардан бири Абул Аъвар Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким молини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир. Ким қонини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир. Ким динини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир. Ким аҳлини ҳимоя қилароқ қатл этилса, шаҳиддир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

 

Сейшанба, 06 Август 2019 20:24

1280/10-ҳадис

وَعَنْ لَقِيطِ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: إِنَّ أَبِي شَيْخٌ كَبِيرٌ لاَ يَسْتَطِيعُ الحَجَّ، وَلاَ العُمْرَةَ، وَلاَ الظَعَنَ، قَالَ: «حُجَّ عَنْ أَبِيكَ وَاعْتَمِرْ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

1280/10. Лақийт ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Отам катта ёшли бўлиб қолдилар. Ҳаж умра ва на йўл йуришга қодир эмаслар», деганида, у зот: «Отанг номидан ҳаж ва умра қилавергин», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

Сейшанба, 30 Июл 2019 20:37

1267/3-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَاءَ إِلَى سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَجَاءَ بِخُبْزٍ وَزَيْتٍ، فَأَكَلَ، ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْطَرَ عِنْدَكُمْ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ المَلاَئِكَةُ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

1267/3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуникига ифторлик қилгани борганларида, у нон ва ёғ қўйди. Бас у зот ундан едилар, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброро ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ», деб айтдилар.

(Маъноси: Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди. Яхшилар овқатларингиздан танаввул қилишди. Ва фаришталар сизларга саловот айтишди.)

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

Сейшанба, 30 Июл 2019 20:18

1263/6-ҳадис

وَعَنْ قَتَادَةَ بْنِ مِلْحَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَأْمُرُنَا بِصِيَامِ أَيَّامِ البِيْضِ: ثَلاَثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

 

1263/6. Қатода ибн Милҳон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга оқлик кунлари, (яъни ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи куни) рўза тутишга буюрардилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Изоҳ: Оқлик аталишига сабаб 13, 14, 15-кунлари ой тўлишиб, оқаради.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.