Пайшанба, 03 Октябр 2019 14:56

1856/49-ҳадис

وعَنْ عمْرو بْنِ الْعَاص رضي اللَّه عنْهُ أنَّهُ سَمِع رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إذَا حَكَمَ الْحَاكِمُ، فَاجْتَهَدَ، ثُمَّ أصاب، فَلَهُ أجْرانِ وإنْ حَكَم وَاجْتَهَدَ، فَأَخْطَأَ، فَلَهُ أجْرٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.   

 

1856/49. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ҳукм қилувчи ҳукм қилаётганда ижтиҳод қилиб, тўғри топса, унга икки ажр бордир. Ҳукм қилганда ижтиҳод қилиб, хато қилса, унга бир ажр бордир», деб айтганларини эшитди.

Муттафақун алайҳ.

Жума, 26 Июл 2019 21:06

1232/4-ҳадис

وَعَنْ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «فَضْلُ مَا بَيْنَ صِيَامِنَا وَصِيَامِ أَهْلِ الكِتَابِ أَكْلَةُ السَّحَرِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1232/4. Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бизнинг рўзамиз билан аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) нинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарликни ейишдадир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Ислом умматининг бошқа умматлардан устун бўлган хусусиятларидан бири саҳарлик қилишдир.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.