Сейшанба, 01 Октябр 2019 10:25

1780/6-ҳадис

وَعَنْ عُقْبةَ بنِ عَامِرٍ رضي اللَّه عَنْهُ أنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «المُؤْمِنُ أخُو المُؤمِن، فَلاَ يحِلُّ لِمُؤمِنٍ أنْ يبْتَاعَ عَلَى بَيْعِ أخِيهِ وَلاَ يَخْطِبْ علَى خِطْبَةِ أخِيه حتَّى يَذَر». رواهُ مسلم.

 

1780/6. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин мўминнинг биродаридир. Мўмин кишига биродари савдоси устига савдо қилиши ҳалол эмас. Биродари совчи бўлган хотинга тоинки ўзи тарк қилмагунча совчи юбормасин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 10:24

1779/5-ҳадис

وَعنِ ابْنِ عُمَرِ رضي اللَّه عَنْهُمَا، أنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يبِعْ بَعْضُكُمْ عَلى بَيْعِ بعْضٍ، ولا يَخْطُبْ على خِطْبة أخِيهِ إلاَّ أنْ يَأْذَنَ لَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ، وهذا لَفْظُ مسلم.

 

1779/5. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Баъзиларингиз баъзиларингиз савдоси устига савдо қилмасин. Биродари совчи бўлган аёлга совчи юбормасин. Лекин ўзи изн берса, унда жоиз», дедилар.

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Муслимники.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:59

1772/1-ҳадис

عَنْ جَابِرٍ رَضيَ اللَّه عَنْهُ: أَنَّ رسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى أَنْ يُبَال في المَاءِ الرَّاكدِ. رواهُ مسلم.

 

1772/1. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқмас сувга пешоб қилишдан ман этдилар".

Имом Муслим ривоятлари.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:57

1771/1-ҳадис

وَعَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ أَنَّ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اتَّقُوا الَّلاعِنَيْن» قَالُوا ومَا الَّلاعِنَانِ؟ قَالَ: «الَّذِي يَتَخَلَّى في طَريقِ النَّاسِ أَوْ في ظِلِّهِمْ». رواه مسلم.

 

1771/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки лаънатловчидан сақланинглар», дедилар.

Одамлар:

«Эй Аллоҳнинг Расули, икки лаънатловчи нима?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларнинг йўлига ва соя жойга хало қилган», дедилар».

 Имом Муслим ривоятлари.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:49

1769/2-ҳадис

وَعَنْهُ عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذا أَبَقَ الْعبْدُ، لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاةٌ». رواه مسلم.

 وفي روَاية: «فَقَدْ كَفَر».

 

1769/2. Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қул (ҳожаси ҳузуридан) қочиб кетса, унинг намозлари қабул қилинмайди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Батаҳқиқ, кофир бўлибди», дейилган.

 

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:46

1767/1-ҳадис

عَنْ جَابِرٍ رضِي اللَّه عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُجَصَّصَ الْقَبْرُ، وَأَنْ يُقْعَدَ عَلَيهِ ، وأَنْ يُبْنَى عَلَيْهِ . رواه مسلم .

 

1767/1. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва унинг устига бино қуришни ман қилганлар».

Имом Муслим ривоятлари.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:44

1766/1-ҳадис

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رضِي اللَّه عنْهُ قَال : قَال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ : «لأَنْ يجْلِسَ أَحدُكُمْ على جَمْرَةٍ ، فَتُحْرِقَ ثِيَابَه، فَتَخْلُصَ إِلى جِلْدِهِ خَيرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يجْلِسَ على قَبْرٍ». رواه مسلم.

 

1766/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, бирингизнинг чўғ устига ўтириши, у кийимини куйдириб, баданига ўтиши, унинг учун қабр устига ўтирганидан кўра яхшироқдир», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

 

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:30

1760/1-ҳадис

عَنْ أَبي هُرَيْرة رضَيَ اللَّه عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا تَخُصُّوا لَيْلَةَ الجُمُعَةِ بِقِيَامٍ مِنْ بَيْن اللَّيَالي، وَلا تَخُصُّوا يَوْمَ الجُمُعَة بِصيَامٍ مِنْ بيْنِ الأَيَّامِ إِلاَّ أَنْ يَكُونَ في صَوْمٍ يَصُومُهُ أَحَدُكُمْ». رواه مسلم.

 

1760/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кечалардан жума кечасини таҳажжуд намозига, кундузлардан жума кунини рўзага хослаб олманглар. Лекин одатидаги тутиб юрган рўзага тўғри келиб қолса, зарари йўқ», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:29

1759/1-ҳадис

عَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذا أُقِيمتِ الصلاَةُ، فَلاَ صَلاَةَ إِلا الْمكتوبَةَ». رواه مسلم.

 

1759/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон намозга иқомат айтилса, фарздан бошқа намоз йўқдир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Душанба, 30 Сентябр 2019 16:15

1757/1-ҳадис

عَنْ أَبي مَرْثَدٍ كَنَّازِ بْنِ الحُصَيْنِ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: سمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لا تُصَلُّوا إِلى القُبُورِ، وَلا تَجْلِسُوا علَيْها». رواه مُسْلِم.

 

1757/1. Абу Марсад Канноз ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

"Қабрларда намоз ўқиманглар ва унинг устига ўтирманглар", деб айтганларини эшитдим".

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.