Жума, 04 Октябр 2019 15:54

1874/6-ҳадис

وعنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رضِي اللَّه عنْهُ قال: قال رسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «منْ قال: أَسْتَغْفِرُ اللَّه الذي لا إِلَهَ إِلاَّ هُو الحيَّ الْقَيُّومَ وأَتُوبُ إِلَيهِ، غُفِرَتْ ذُنُوبُهُ وإِنْ كَانَ قَدْ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ». رواه أبو داود والترمذي والحاكِمُ، وقال: حدِيثٌ صحيحٌ على شَرْطِ البُخَارِيِّ ومُسلمٍ.

1874/6. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атуубу илайҳи», деб айтса, урушдан қочгандаги гуноҳи ҳам кечириб юборилади», дедилар".

(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривояти. Имом Ҳоким бу ҳадис Бухорий ва Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, деганлар.

Шанба, 06 Июл 2019 13:57

940/6-ҳадис

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبي أَوْفَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ كَبَّرَ عَلَى جَنَازَةِ ابْنَةٍ لَهُ أَرْبَعَ تَكْبِيرَاتٍ، فَقَامَ بَعْدَ الرَّابِعَةِ كَقَدْرِ مَا بَيْنَ التَّكْبِيرَتَيْنِ يَسْتَغْفِرُ لَهَا وَيَدْعُو، ثُمَّ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ هَكَذَا، وَفِي رِوَايَةٍ: «كَبَّرَ أَرْبَعًا فَمَكَثَ سَاعَةً حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُكَبِّرُ خَمْسًا، ثُمَّ سَلَّمَ عَنْ يَمِينهِ وَعَنْ شِمالِهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قُلْنَا لَهُ: مَا هَذَا؟ فَقَالَ: إنِّي لاَ أَزِيدُكُمْ عَلَى مَا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ، أَوْ: هَكَذَا صَنَعَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْحَاكِمُ وَقَالَ: حَدِيثٌ صَحِيحٌ.

940/6. Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бу киши қизларига тўрт такбир ила жаноза намози ўқиб, тўртинчи такбирдан кейин икки такбир орасидаги миқдорича туриб, қизларига истиғфор айтиб, дуо қилдилар ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундоқ қилардилар», деб айтдилар.

Бошқа ривоятда: «Тўртинчи такбирни айтиб, бир лаҳза туриб қолганларидан биз бешинчи такбирни ҳам айтсалар керак, деб ўйладик. Кейин ўнг ва чап томонларига салом бериб, намозни тугатдилар. Қачонки намоз тамом бўлгандан кейин биз у кишига: «Бу нимаси?» десак, у киши: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани кўрган бўлсам, унга зиёда қилмайман» ёки «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шундоқ қилдилар», деб айтдилар».

Имом Ҳоким ривоят қилиб, саҳиҳи ҳадис, дедилар.

Шанба, 06 Июл 2019 12:22

928/1-ҳадис

عَنْ أَبِي رَافِعٍ أَسْلَمَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ غَسَّلَ مَيِّتًا فَكَتَمَ عَلَيْهِ، غَفَرَ اللهُ لَهُ أَرْبَعِيْنَ مَرَّةً». رَوَاهُ الحَاكِمُ وَقَالَ: صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ.

928/1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ Асламдан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бирор ўликни ювиб, ундаги айбларни беркитса, Аллоҳ уни қирқ марта мағфират қилади», дедилар.

Имом Ҳоким ривоят қилиб, Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, дедилар.

Фойда: Юзи ўзгариб кетса ёки илон кўриб қолса, ўша маййитнинг айбини ёпишлик шартдир. Агар маййит фосиқ бўлса, бошқаларга ибрат бўлиши учун айбини айтишнинг зарари йўқ.

Жума, 05 Июл 2019 13:38

917/1-ҳадис

عَنْ مُعَاذٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ آخِرَ كَلاَمِهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ دَخَلَ الْجنَّةَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ وَقَالَ: صَحِيحُ الإِسْنَادِ.

917/1. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг охирги сўзи «Ла илаҳа иллаллоҳ» бўлса, жаннатга киради», дедилар.

Абу Довуд ва имом Ҳокимлар ривоятлари.

Чоршанба, 03 Июл 2019 14:38

833/9-ҳадис

وَعَنْ أَبِي بَرْزَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بِآخِرَةٍ إذَا أَرَادَ أَنْ يَقُومَ مِنَ الْمَجِلِسِ: «سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ»، فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ إنَّكَ لَتَقُولُ قَوْلاً مَا كُنْتَ تَقُولُهُ فِيْمَا مَضَى؟ قَالَ: «ذَلِكَ كَفَّارَةٌ لِمَا يَكُونُ فِي الْمَجْلِسِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَرَوَاهُ الْحَاكِمُ أَبُو عَبْدِ اللهِ فِي الْمُسْتَدْرَكِ مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا وَقَالَ: صَحِيحُ الإسْنَادِ.

833/9. Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлис тугагандан кейин туришни хоҳласалар, уни охирида «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду анла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайка», деб айтардилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг расули, сиз бир сўз айтдингиз, буни аввал айтмаган эдингиз», деганида, у зот: «Мана шу калималар мажлисда содир бўлган нарсаларга каффоратдир», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Имом Ҳоким ҳам мана шу ҳадисни «Мустадрак» китобида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб, исноди саҳиҳ дедилар.

Чоршанба, 03 Июл 2019 11:01

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.