Пайшанба, 03 Октябр 2019 14:23

1849/42-ҳадис

وَعَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ صَفِيَّةَ بنْتِ حُيَيٍّ رَضِيَ اللَّه عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُعْتَكِفا، فَأَتَيْتُهُ أزُورُهُ لَيْلاً، فَحَدَّثْتُهُ ثُمَّ قُمْتُ لأنْقَلِب، فَقَامَ مَعِي لِيَقْلِبَني، فَمَرَّ رَجُلان مِنَ الأنْصارِ رضي اللَّه عَنْهُما، فَلمَّا رَأيَا النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أسْرعَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَلَى رِسْلُكُمَا إنَّهَا صَفِيَّةُ بنتُ حُيَيٍّ» فَقالاَ: سُبْحَانَ اللَّه يَا رسُولَ اللَّه، فَقَالَ: «إنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ ابْنِ آدَمَ مَجْرَى الدَّمِ، وَإنِّي خَشِيتُ أنْ يَقذِفَ في قُلُوبِكُمَا شَرًّا أوْ قَالَ: شَيْئا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1849/42. Уммул мўъминин Софийя бинти Ҳуяй розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикофда ўтирган эдилар. Кечаси у зотни зиёрат қилишга келдим ва у зот билан гаплашдим. Кейин туриб, ортимга қайтдим. У зот мени кузатиб қўйиш учун мен билан бирга турдилар. Шу пайт ансорлар розияллоҳу анҳумодан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, тезлаб кетишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шошманглар, ахир бу Сафийя бинт Ҳуяй!» дедилар. Улар: «Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули!..» дейишди. У зот: «Шайтон инсоннинг қонюрар жойида юради. Мен қалбларингизга шайтон бирор ёмонлик [ёки нарса] солиб қўйишидан қўрқдим», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.