Якшанба, 29 Сентябр 2019 09:50

1745/1-ҳадис

عنْ حُذَيْفَةَ بْنِ اليَمَانِ رَضِيَ اللَّه عَنْه عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قالَ: «لا تَقُولوا: ماشاءَ اللَّه وشاءَ فُلانٌ، ولكِنْ قُولوا: مَا شَاءَ اللَّه، ثُمَّ شَاءَ فُلانٌ». رواه أبو داود بإِسنادٍ صحيح.

 

1745/1. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа деб («Ва» сўзини қўшиб) айтманглар. Балки Аллоҳ хоҳласа сўнгра фалон киши хоҳласа деб («сўнгра» сўзини қўшиб) айтинглар», дедилар".

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Фойда: Чунки Аллоҳнинг хоҳиши билан инсоннинг хоҳиши орасида катта фарқ бор. Аллоҳнинг хоҳиши азалий ва қадимийдир. Инсоннинг хоҳиши эса янги пайдо бўлган нарсадир.

Чоршанба, 03 Июл 2019 05:37

830/6-ҳадис

وَعَنْ حُذَيفَةَ بْنِ اليَمَانِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لَعَنَ مَنْ جَلَسَ وَسَطَ الْحَلْقَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ.

وَرَوَى التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي مِجْلَزٍ أَنَّ رَجُلاً قَعَدَ وَسَطَ حَلْقَةٍ فَقَالَ حُذَيْفَةُ: مَلْعُونٌ عَلَى لِسَانِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ - أَوْ لَعَنَ اللهُ عَلَى لِسَانِ محُمَدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ - مَنْ جَلَسَ وَسَطَ الْحَلْقَةِ.

قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

830/6. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалқанинг (юмалоқ шаклда ўтириш) ўртасида ўтирган кишига лаънат айтдилар.

Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.

Термизий Абу Мижлаздан қилган ривоятларида эса: «Бир киши ҳалқанинг ўртасига ўтирган эди. Ҳузайфа: «Бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тиллари ила лаънатлангандир. Ёки кимки ҳалқанинг ўртасига ўтирса, Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом тиллари ила лаънатлагандир», деб айтдилар» бўлиб келган.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.