152-ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасида арқон тортиб қўйилган эди. У зот: «Бу арқон нима?» дедилар. «Бу Зайнабнинг арқони. У мадорсизланса осилиб олади», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ечиб ташланглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Толиқганида эса, ўтириб олсин», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَإِذَا حَبْلٌ مَمْدُودٌ بَيْنَ السَّارِيَتَيْنِ فَقَالَ: «مَا هَذَا الْحَبْلُ؟ قَالُوا: هَذَا حَبْلٌ لِزَيْنَبَ، فَإِذَا فَتَرَتْ تَعَلَّقَتْ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «حُلُّوهُ، لِيُصَلِّ أَحَدُكُمْ نَشَاطَهُ، فَإِذَا فَتَرَ فَلْيَرْقُدْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 1150، م 784].

Улашиш
|
|
Нусха олиш