Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Изоҳ: «Ушбу ишимиз» деганда дин, шариат назарда тутилган.
Муслимнинг ривоятларида:
«Ким бизнинг ишимизга мувофиқ бўлмаган амални қилса, мардуддир», деб келтирилган».
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2697، م 1718].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «مَنْ عَمِلَ عمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ». [م 1718، 18].