557-ҳадис

Яна у кишидан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайсингизга меросхўрнинг моли ўз молидан кўра суюклироқ?» дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, орамизда бирор киши йўқки, ўз моли суюклироқ бўлмаса», дейишди. У зот: «Сарфлагани ўзининг моли, қолдиргани эса меросхўрининг молидир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّكُمْ مَالُ وَارِثِهِ أَحَبُّ إِلَيهِ مِنْ مَالِهِ؟» قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا مِنَّا أَحَدٌ إِلَّا مَالُهُ أَحَبُّ إِلَيهِ!! قَالَ: «فَإِنَّ مَالَهُ مَا قَدَّمَ وَمَالَ وَارِثهِ مَا أَخَّرَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6442].

Улашиш
|
|
Нусха олиш