455-ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаноза (тобутга) солиниб, одамлар ёки кишилар уни елкаларига олганларида, агар у солиҳ бўлса, «Мени тезроқ элтинглар, мени тезроқ элтинглар!» дейди. Агар у солиҳ бўлмаса, «Эвоҳ, шўрим қурсин! Мени қаерга олиб кетишяпти?!» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар (инсон) уни эшитганида, беҳуш йиқилган бўлар эди», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا وُضِعَتِ الجَنَازَةُ وَاحْتَمَلَهَا النَّاسُ أَوِ الرِّجَالُ عَلَى أَعْنَاقِهِمْ؛ فَإِنْ كَانَتْ صَالِحَةً قَالَتْ: قَدِّمُونِي قَدِّمُونِي وَإنْ كَانَتْ غَيْرَ صَالِحَةٍ قَالَتْ: يَا وَيْلَهَا!! أَيْنَ تَذْهَبُونَ بِهَا؟ يَسْمَعُ صَوْتَهَا كُلُّ شَيءٍ إِلَّا الإِنْسَانُ، وَلَوْ سَمِعَهُ صَعِقَ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ [1314].

Улашиш
|
|
Нусха олиш