Абу Муҳаммад Фазола ибн Убайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Бир киши исломга ҳидоят қилинган бўлса ҳамда эҳтиёжига етарлик ризқ берилиб, у киши ўша ризқга қаноат этган бўлса, мунча ҳам яхши», деб айтганларини эшитдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, буни ҳасан, саҳиҳ ҳадис дедилар.
وَعَنْ أَبِي مُحَمَّدٍ فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «طُوبَى لِمَنْ هُدِيَ إِلَى الإِسْلَامِ، وَكَانَ عَيْشُهُ كَفَافاً، وَقَنَعَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2349].