1001. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан қайтганларида) аҳллари олдига тунда кириб бормас эдилар. У зот уларнинг олдига эрталаб ёки куннинг иккинчи ярмида келар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Сафарда ахлоқий муомалаларни баён қилган ушбу ҳадис, сафарда уйга қайтаётганда керакли ҳолатларни ҳам билдирмоқда.
Биринчи ҳадисда Расулуллоҳ с.а.в. узун вақт оиласидан олис қолган кимса, хабарсиз тун ярмида уйига қайтишини тўғри деб кўрмаганлар. Кунимиз давомида инсонлар билан хабарлашиш қулай. Шунга қарамай ҳар қандай сабаблар туфайли уйига хабар қилмаган кимса, бу одобга амал қилиб кундуз вақтида уйига қайтишга ҳаракат қилиши керак.
Иккинчи ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. ўзлари ҳам сафардан қайтганда бу нарсага амал қилганлари, уйларига чошгоҳ вақти қайтганлари айтилган. Аслида араб мамлакатларида чошгоҳ вақти ва аср намозидан кенгинги вақтлар салқин ва ҳамма уйғоқ ва ҳаракатда бўлган вақтлардир.
Имом Бухорийдан келган бир ривоятда Пайғамбаримизнинг шоири Абдуллоҳ ибн Равоҳа узун бир сафардан кечаси уйига қайтганлиги, шу вақт бир аёл Равоҳанинг хотинини сочларини тараётганини, аёлни эркак деб ўйлаган Абуллоҳ қиличини олиб у аёлга қараб ҳаракат қилганлиги ва сўнгги дақиқада ҳолат аниқланиб, жиноятнинг олди олинганлиги айтилади. Шуни унутмаслигимиз керакки, Аллоҳ ва Расули тақиқлаган амалларда жуда кўп фойдалар мавжуд.
1001 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وسلَّمَ لَا يَطْرُقُ أَهْلَهُ لَيْلًا، وَكَانَ يَأْتِيهِمْ غُدْوَةً أَوْ عَشِيَّةً. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1800، م 1928].
«الطُّرُوقُ»: الْمَجِيءُ في اللَّيْلِ.