1003-ҳадис

1003. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафардан қайтсалар, аввал масжидда икки ракат намоз ўқишдан бошлардилар.

Муттафақун алайҳ. 

Шарҳ: Пайғамбаримиз нима мақсадда сафарга чиққан бўлишларидан қатъий назар сафардан қайтгач тўғри масжидга бориб икки ракат «таҳийятул масжид» намозини ўқиб, у ерда бироз қолар эдилар. Шу вақтда бирор масала бўлса, уни ҳал қилар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни одат қилиб олган эдилар.

Бу ҳадис Табук ғазотидан қайтганда Мадинада жангга қатнашмаганлар билан Пайғамбаримизнинг сўзлари айтилган ривоятнинг бир қисмида жой олган. Ровий Каъб ибн Молик ҳам Табук ғазотига сабабсиз иштирок этмаганлардан бири эди. У ўзининг масаласини айтар экан Расулуллоҳ с.а.в.нинг сафардан қайтганларида биринчи масжидда учрашишганини хабар қилмоқда. 

1003 - عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا قَدِمَ مِنْ سَفَرٍ بَدَأَ بِالْمَسْجِدِ فَرَكَعَ فِيْهِ رَكْعَتَيْنِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 4418، م 2769].


Улашиш
|
|
Нусха олиш