1030-ҳадис

1030. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кеча мисли кўрилмаган оятлар – «Қул аъуузу би Роббил­фалақ» ва «Қул аъуузу би Роббин­наас» нозил қилинганини билмадингми?» дедилар».

Имом Муслим ривояти. 

Шарҳ: Албатта, икки «қул аъузу» сурасидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўрашнинг олий нуқтаси мужассам бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ўзларига ҳам аҳлларига ҳам ўқиб дам солганлар ва умматларига ҳам шуни амр қилганлар.


1030 - وَعَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَلَمْ تَرَ آيَاتٍ أُنْزِلَتْ هَذِهِ اللَّيْلَةَ لَمْ يُرَ مِثْلُهُنَّ قَطُّ؟ قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ، وَقُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [814].


Улашиш
|
|
Нусха олиш