799. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пахтадан бўлган учта оппоқ (яманий) саҳулий эн кийимга кафанландилар, уларнинг орасида кўйлак ҳам, салла ҳам йўқ эди»
Муттафақун алайҳ.
* Саҳул – Ямандаги мато тўқишда, кийим бўяш ва оҳорлашда машҳур бўлган ўлка.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййитга оқ кийим кийишга тарғиб қилдилар.
Моликий ва ҳанафий мазҳабида кўйлак ҳам қўшимча мустаҳаб, деганлар. Агар кафанлашга ҳеч нарса топилмаса, энг зарури авратни тўсиш керак бўлади. Кейин эса, қодир бўлганича бошқа жойлар тўсилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд уруши шаҳидларини дафн қилиш чоғида кафанлик латта етмай бадани очилиб қолган шаҳидларнинг очиқ жойларини изхир номли ўсимликни юлиб ёпишга амр қилганлар.
799 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُفِّنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي ثَلَاثَةِ أَثْوَابٍ بِيْضٍ سَحُولِيَّةٍ مِنْ كُرْسُفٍ، لَيْسَ فِيهَا قَمِيصٌ وَلَا عِمَامَةٌ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1264، م 941].
«السَّحُوليَّةُ» بِفَتْحِ السِّينِ وَضَمِّهَا وَضَمِّ الحَاءِ الْمُهْمَلَتَينِ: ثِيَابٌ تُنْسَبُ إِلَى سَحُولٍ: - قَرْيَةٍ باليَمَنِ - «وَالكُرْسُفُ»: القُطْنُ.