916-ҳадис
916. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Собит роҳимаҳуллоҳга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дам солиб ўқийдиган руқялари билан дам солайми?» десалар, у киши: «Ҳа», деди. Шунда Анас қуйидагиларни айтдилар:

«Аллоҳумма Раббан нас, музҳибал ба`си ишфи анта шафий, лаа шафий илла анта шифа`ан ла йуғодиру сақома».

(Маъноси: Аллоҳим, эй инсонлар Робби, зиённи кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч қандай дардни қолдирмайдиган шифо (бер)!).

Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Дам солиш учун қуйидаги уч нарса шарт қилинди:

1. У Аллоҳнинг каломидан ёки исмларидан ёки сифатларидан бўлиши керак.

2. У араб тилида ёки ўзи тушунадиган луғатда бўлиши керак.

3. Дам солишни ўзи таъсир ўтказа олмайди, балки Аллоҳнинг тақдири билан фойда беради деган эътиқодда бўлиши керак. Энди юқоридаги ҳадисда келган лафз ила дам солиш маҳбуброқдир.

916 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ قَالَ لِثَابِتٍ رَحِمَهُ اللهُ: أَلَا أَرْقِيْكَ بِرُقْيَةِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَ: بَلَى، قَالَ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ، مُذْهِبَ البَأْسِ؛ اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لَا شَافِي إِلَّا أَنْتَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَماً. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5742].

Улашиш
|
|
Нусха олиш