917-ҳадис

917. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касаллигимда мени кўргани келиб:

«Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан, Аллоҳумма ишфи Саъдан» (Аллоҳим, Саъдга шифо бер), деб айтдилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагичадир:

Саъд розияллоҳу анҳунинг учта фарзандидан ривоят қилинади, уларнинг барчаси отаси ҳақида шундай сўзлайдилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада Саъдни кўриш учун унинг олдига кирдилар. У йиғлади. У зот: «Нега йиғлаяпсан?» дедилар. У: «Саъд ибн Хавла вафот қилгани каби ҳижрат қилиб кетган еримда вафот қилишдан қўрқяпман», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч бора: «Аллоҳим, Саъдга шифо бер! Аллоҳим, Саъдга шифо бер!» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг молим кўп, менга фақат қизимгина меросхўр бўлади, молимнинг ҳаммасини васият қилайми?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Учдан иккисини­чи?» деди. У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Ярми­чи?» деди.  У зот: «Йўқ», дедилар. У: «Учдан бири­чи?» деди. У зот: «Учдан бири. Учдан бири ҳам кўп. Сенинг ўз молингдан қилган садақанг ҳам садақадир, оилангга нафақа қилишинг ҳам садақадир, аёлингнинг сенинг молингдан егани ҳам садақадир. Аҳлингни яхши ҳолда [ёки «тўкинликда»] қолдиришинг уларни одамлардан тиланадиган қилиб қолдирганингдан яхшидир» деб, қўллари билан ишора қилдилар».

917 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَادَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «اللَّهُمَّ اشْفِ سَعْداً، اللَّهُمَّ اشْفِ سَعْداً، اللَّهُمْ اشْفِ سَعْداً». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1628/8].

Улашиш
|
|
Нусха олиш