Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга суяниб туриб:
«Аллоҳуммағфирлий варҳамний ва алҳиқний биррофиқил аъла», деяётганларини эшитдим».
(Маъноси: Аллоҳим, мени мағфират қил ва менга раҳм эт ва мени Рафиқи аълога етиштир!)
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
– Набий с.а.в.га ҳаёт билан ўлим орасини танлаш ихтиёри берилганида, у зот хайрият борлиги ва Роббиларига йўлиқиш истаги борлиги учун ўлимни танладилар.
– Пайғамбарлар ўлим вақтларини биладилар. Ўлим тўшагида ётишгани Аллоҳ уларга билдириб, хабар беради.
– Бемор киши мағфират ва раҳмат талабида бўлади. Банда Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди.
– Мўмин киши ўлим тўшагида ётганида ҳам яхшиликларни талабида бўлади.
– Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни истайди.
924 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ مُسْتَنِدٌ إِليَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي، وَأَلْحِقْنِي بِالرَّفِيقِ الأَعْلَى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5674، م 2444].