925-ҳадис
925. Яна у киши розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари ҳозир бўлган вақтлари олдларида бир қадаҳда сув бор эди. Қадаҳга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб:

«Аллоҳумма аъинний ъала ғомаротил мавти ва сакаротил мавт», деб айтганларини кўрдим».

(Маъноси: Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер.)

Имом Термизий ривояти.

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Ўлим талвасасини енгиллатиш учун сув ишлатиш жоизлиги.

– Аллоҳга юзланиш ўлим машаққатини енгиллатади.

– Ўлимнинг ўзига яраша қийинчилик ва машаққати бор. Ҳатто пайғамбарлар ҳам ўлим талвасасини енгил бўлишини талаб қилишган.

– Ўлими ҳозир бўлган киши қалби ва тили билан Аллоҳга шукр қилмоғи лозим. Чунки бу киши учун дунёдан охирги вақтидир. У хотимасини яхшилик ва тавҳид шаҳодати билан якун топишига ҳаракат қилади.

– Ўлими ҳозир бўлган киши бақир-чақир қилиши ва сабрсиз бўлиши, сўкиши, хусуматлашиши ва тортишиши макруҳ ишдир. 

925 – وَعَنْهَا رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ بِالْمَوتِ عِنْدَهُ قَدَحٌ فِيْهِ مَاءٌ وَهُوَ يُدْخِلُ يَدَهُ فِي القَدَحِ، ثُمَّ يَمْسَحُ وَجْهَهُ بِالْمَاءِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ؛ أَعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ [978].

Улашиш
|
|
Нусха олиш