941-ҳадис

941. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ Асламдан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким маййитни ювиб, ундаги (айбларни) яширса, Аллоҳ уни қирқ марта мағфират қилади», дедилар.

Имом Ҳоким ривоят қилиб, Муслимнинг шартига биноан саҳиҳдир, дедилар.

Шарҳ: Юзи ўзгариб кетса ёки илон кўриб қолса, ўша маййитнинг айбини яшириш шартдир. Агар маййит фосиқ бўлса, бошқаларга ибрат бўлиши учун айбини айтишнинг зарари йўқ. 

941 - عَنْ أَبِي رَافِعٍ أَسْلَمَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ غَسَّلَ مَيِّتاً فَكَتَمَ عَلَيْهِ غَفَرَ اللهُ لَهُ أَرْبَعِيْنَ مَرَّةً». رَوَاهُ الحَاكِمُ وَقَالَ: صَحِيحٌ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [1/354، 362].


Улашиш
|
|
Нусха олиш