945-ҳадис

945. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор маййитга мусулмонлардан юзтага етадиган жамоат жаноза ўқиса ва барчалари уни шафоат қилишса, уларнинг шафоатлари қабул қилинади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда жаноза намозини қанча кўп одам ўқиса, шунча яхши экани таъкидланмоқда. Албатта, ихлосли, тақводор мўмин-мусулмон банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ўзига яраша ҳурмати бор. Ана шундоқ кишилар кўпроқ тўпланиб, жамоат намозида вафот этган дин қардошлари ҳаққига Аллоҳга илтижо билан уни мағфират қилишни сўраб шафоатчилик қилсалар, Аллоҳ таоло улардан баъзилари бўлмаса, баъзиларини шафоатчилигини қабул қилиб қолиши ажаб эмас. Шунинг учун ҳам жаноза намозини ихлос ва эътиқод билан ўқиб, маййитга Аллоҳдан мағфират сўраб дуо қилиш керак бўлади.

945 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مَيِّتٍ يُصَلِّي عَلَيْهِ أُمَّةٌ مِنَ الْمُسْلِمِينَ يَبْلُغُونَ مِئَةً كُلُّهُمْ يَشْفَعُونَ لَهُ إِلَّا شُفِّعُوا فِيْهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [947].

Улашиш
|
|
Нусха олиш