952-ҳадис

952. . Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан бирга бир мусулмон кишига жаноза ўқидилар. Шунда мен у зотнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳумма инна Фулан ибн Фулан фий зимматика ва ҳабли живарика фақиҳи фитнатал қобри ва ъазабан нари ва анта аҳлул вафа вал ҳамд. Аллоҳумма фағфир лаҳу варҳамҳу иннака антал ғофурур роҳийм»

«Аллоҳим, Фалончи ўғли Фалончи Сенинг зиммангда ва ҳифзу ҳимоянгдадир. Уни қабр фитнасидан асрагин ва дўзах азобидан сақлагин. Сен вафо ва ҳамдга соҳибисан. Аллоҳим, уни мағфират қилгин, раҳм қилгин, албатта Сен ғофурсан, Роҳиймсан».

Абу Довуд ривоятлари.

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган хулосалар:

– Киши дунё ва охиратда ҳам отасига нисбат берилади, баъзилар ўйлагандек онасига эмас.

– Маййитни қабр азоби ва дўзах азобидан омонда қилиниши Аллоҳга ёлбориб сўрашнинг маҳбублиги.

– Қабр азоби ва фитнаси ҳақ ва собит экани.

– Дуода ва ёлборишда Аллоҳга лойиқ мақтовларни айтишнинг маҳбублиги.

952 - وَعَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الأَسْقَعِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى بِنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الْمُسْلِمينَ، فَسَمِعْتُهُ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إنَّ فُلَانَ ابْنَ فُلَانٍ فِي  ذِمَّتِكَ وَحَبْلِ جِوَارِكَ، فَقِهِ فِتْنَةَ القَبْرِ وَعَذَابَ النَّارِ، وَأَنْتَ أَهْلُ الوَفَاءِ وَالحَمْدِ، اللَّهُمَّ؛ فَاغْفِرْ لَهُ وَارْحَمْهُ، إِنَّكَ أَنْتَ الغَفُورُ الرَّحِيمُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [3202].


Улашиш
|
|
Нусха олиш