956. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминнинг руҳи, то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: Мўмин киши ўлгандан кейин қарзи бўлса, унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса, ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.
Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай деса, ўлишидан олдин ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши керак.
956 - عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «نَفْسُ الْمُؤْمِنِ مُعَلَّقَةٌ بِدَيْنِهِ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [1078].