965-ҳадис

965. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир мусулмон кишининг балоғатга етмаган уч фарзанди вафот этса, Аллоҳ уларга бўлган раҳматининг фазли туфайли уни албатта жаннатга киритади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда балоғат ёшига етмай вафот қилган ёш болалар ота-оналарини шафоат қилишлари баён қилинмоқда.

Бу ҳадиси шарифда ёш болалари вафот этган мўмин-мусулмон эр-хотинларга улуғ башорат ва сабрга, Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлишга даъват бор.

Имом Насаийнинг ривоятида қуйидагича келган: 

«Икки мусулмоннинг ораларидан бўлган бегуноҳ уч фарзанди ўлса, албатта, Аллоҳ икковларини уларга бўлган раҳмати туфайли жаннатга киритади. У (бола)ларга: 

«Жаннатга киринглар!» дейилади. Улар: 

«Ота-онамиз кирмагунча кирмаймиз», дейдилар.

«Сиз ҳам, ота-онангиз ҳам киринглар», дейилади».

965 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَمُوتُ لَهُ ثَلَاثَةٌ لَمْ يَبْلُغُوا الحِنْثَ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللهُ الجَنَّةَ بِفَضْلِ رَحْمَتِهِ إِيَّاهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 1248].


Улашиш
|
|
Нусха олиш