966. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонлардан кимнингдир учта ёш боласи ўлса, унга қасамни оқлаш учунгина олов тегади холос», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
“Қасамни оқлаш учун”, дейилгандан мақсад Марям сурасининг 71-оятида айтилган таъкид назарда тутилган: «Орангизда унга (яъни дўзахга) кирмайдигани йўқ» оят ирода қилингандир. У киши Сиротдан ўтаётганида дўзахнинг устига ўрнатилган кўприк устидан ўтади. Ана ўша унинг дўзахга кириши бўлади. Аллоҳ бизларни ундан асрасин.
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам аввалги ҳадиснинг маъносини таъкидлаб келмоқда.
«Фақат унга қасамни оқлаш учунгина олов тегади холос» дейилганида, Қуръонда: «Сизлардан у (дўзах)га кирмайдигани йўқ» деган маънодаги оятда Аллоҳ таоло ҳаммани дўзахга киритишга қасам ичган. Мўмин киши Сиротдан ўтаётганида дўзахнинг устидан ўтади. Ана ўша унинг дўзахга кириши бўлади. Бу кириш туфайли мўмин банда ҳеч қандай озор топмайди. Ҳадисда зикр қилинган, учта боласи ўлган мусулмон ҳам ўша маънодагина дўзахга киради. Бошқа унга ҳеч яқинлашмайди ҳам.
966 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَمُوتُ لأَحَدٍ مِنَ الْمُسْلِمِينَ ثَلَاثَةٌ مِنَ الوَلَدِ تَمَسُّهُ النَّارُ إِلَّا تَحِلَّةَ القَسَمِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6656، م 2632].
«وَتَحِلَّةُ القَسَمِ» قَولُ اللهِ تَعَالَى: {وَإِنْ مِنْكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا} وَالوُرُودُ: هُوَ العُبُورُ عَلَى الصِّرَاطِ، أَوْ هُوَ جِسْرٌ مَنْصُوبٌ عَلَى ظَهْرِ جَهَنَّمَ، عَافَانَا اللهُ مِنْهَا.