969. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар. У зот пайшанба куни йўлга чиқишни яхши кўрардилар.
Муттафақун алайҳ.
Икки саҳиҳ китобидаги ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камданкам ҳолларда пайшанбадан бошқа куни чиқар эдилар», дейилган.
Шарҳ: Расули Акрам с.а.в. энг охири хижрий 9-йилда Табук ғазотига чиққанлар. Табук Шом минтақасида бўлиб, Мадинага бир ойлик масофада бўлган бир жойдир.
Ҳадисимиз, бу мушкул ғазотга қатнашмаган бир қанча сахобалардан бири бўлган Каъб ибн Моликнинг, бу ҳодиса билан алоқали айтган ривоятидан олинган бир жумладир. Имом Нававий бу ҳадисни Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида жой олганлигини айтсада, бу қисм Муслимдаги ривоятда ўрин олмаган.
Эҳтимол, имом Нававий масаланинг асл қисмига эътибор қилиб, ривоятга кўнгил бургандир. Биз, бу ерда ҳадисимизнинг шакли бор бўлган булоқларни кўрсатдик халос.
Иккала ривоятни жамлаб ўйлаб кўрсак Пайғамбаримиз с.а.в.нинг одатда пайшанба куни сафарга чиққанларини, пайшанба кундан бошқа кунларда ҳам гоҳида сафарга чиққанларини тушунсак бўлади. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сафарга чиқиш учун пайшанба кунини танлашлари, албатта бесабаб эмасдир. Фақат бу масала бўйича бирон бир изоҳига дуч келмаганмиз. Ёлғиз шуни биламизки, қулларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳга тақдим этилади. Ва жаннат эшиклари ҳам душанба ва пайшанба кунлари очилади.
Пайғамбаримиз с.а.в. жиҳод учун сафарга чиқаётиб пайшанба кунини танлашлари бу иккала хусуснинг таъсири остида эканлигини айта оламиз. Пайшанба маъносини билдирган явмул-хамис, айни вақтда армия демакдир. Одатда армия олди, орқа, ўрта, ўнг ва чап қанотлар бўлиб беш қисмдир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. бу беш қисмли шаклланишни яхшиликка ишора қилиб, ҳафтанинг бешинчи куни бўлган пайшанбани сафар учун танлаган бўлишлари мумкин. Бундан ташқари яна бошқа изоҳлар қилинган бўлиб, буларнинг барчасини фақатгина таъбир эканлигини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Энг муҳими Пайғамбаримиз с.а.в.нинг хулқ-атворлари ва танловларидир. Асосий сабабнинг махфий қолиши эса, мусулмонлар учун муҳим эмас. Чунки Расулуллоҳ с.а.в. бир иш қилаётган бўлсалар, унинг албатта маъқул ва мақбул бир сабаби бордир. Уни кузатмоқ бу маъқул ва мақбул сабабни тушиниб етмоқдир.
Аллома Муновий роҳимаҳуллоҳ «Файзул қодир»да қуйидагиларни айтдилар:
«Чунки Пайшанба куни муборак кундир. Ёки у зот фатҳ ва ғалабага мувофиқ келгани учун бу кунни яхши кўрганлар. Ёки аскарлар ғалаба қозонишини умид қилингани учун яхши кўрганлар. Бу муҳаббат бардавомликни келтириб чиқармайди. Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом шанба куни ҳам ғазотга чиққанлар».
969 - عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ فِي غَزْوَةِ تَبُوكَ يَوْمَ الخَمِيسِ، وَكَانَ يُحِبُّ أَنْ يَخْرُجَ يَوْمَ الخَمِيسِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2950].
وَفِي رِوَايَةٍ فِي «الصَّحِيحَينِ»: «لَقَلَّمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ إِلَّا فِي يَومِ الخَمِيسِ» [خ 2949].