971. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар одамлар ёлғизликда (нималар борлигини) мен билганчалик билганларида, бирорта ҳам отлиқ тунда ёлғиз юрмас эди», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ: Ёлғиз сафарга чиқиш, айниқса кечаси йўловчи бўлиш бир қанча ноқулайликларни ҳосил қилади. Бу камчиликлардан инсонлар орасида гувоҳ бўлганлар ҳам, гувоҳ бўлмаганлар ҳам бордир. Аслини олганда Пайғамбаримиз с.а.в. «Мен билган ноқулайликлар ҳақида инсонлар билсалар эди», деб айтиш билан ўзларининг билишларини ва фақат инсонларнинг тушуна олмайдиган бир қанча камчиликлар бор эканлигига ишора қилганлар. Жумладан, ҳадисдаги отлиқ (раакиб-суворий) ўрнига балки «хеч ким» дейилиши янада жоизроқ бўлар эди. Аслида, муснадда бир ривоятда шундай дейилган. Бироқ бу ерда «отлиқ одам ва тун» ифодаси маъносиз эмас. Белгиланган камчиликлар тунда янада ортади ва ҳатто уловдагилар учун ҳам ёлғиз йўлга чиқишлик хавфли бўлади. Бу вазиятда улови бўлмаган инсоннинг тунда ёлғиз ўзи йўлга чиқиши тақиқланади. Бу нуқтаи назардан қаралганда ҳадисимизнинг бу ифодаси янада қўрқинчлироқдир.
«Раакиб» сўзини «отлиқ» деб таржима қилдик. Чунки аслида ва ўтмишда бу сўз отлиқ одамларни билдирган. Аммо бугунги кунда ҳар-хил турдаги фойдаланишга яроқли бўлган йўловчи транспортига эга бўлган инсонларни ўз ичига олади. Бир отлиқ инсонга тунги саёҳат ҳар қандай хавф хатарни олиб келади, худди шундай ўзи машиналари билан ёлғиз саёҳат қилганларга ҳам ноқулайликлар эҳтимол ундан ҳам кўпроқ хавф хатар ва қийинчилик туғдириши мумкин. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу огоҳлантиришлари ва сафарда ҳамроҳ дўст топишни айтган тавсиялари шахсий топшириқ берилган инсонлардан бошқаларгадир. Айниқса уруш пайтида разведка қилиш вазифаси берилган инсоннинг ўзи ёлғиз боришида зарар йўқдир. Чунки вазифанинг ўзи хавфли ва уни ёлғиз бажариш мумкин. Бундан ташқари оддий саёҳатларда ҳамроҳ топиш Пайғамбаримиз с.а.в. томонидан буюрилган амалдир. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам турли қабила ёки давлатларга элчилар юбориб, уларга йўл кўрсатган дўстларни топишларини маслаҳат берганлар.
971 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ أَنَّ النَّاسَ يَعْلَمُونَ مِنَ الوَحْدَةِ مَا أَعَلَمُ مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [2998].