973. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши сафарга чиқса, бирларини амир қилишсин», дедилар».
Ҳасан ҳадис бўлиб, Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилганлар.
Шарҳ: Жамоатнинг энг оз уч кишидан тузилиши сабабли, ҳадисда «уч киши сафарга чиқса...» деб буюрганлар. Икки киши бўлса ҳам амалга ошадиган иш бирининг бошқарувчи масъулиятини ўз зиммасига олишдан иборатдир. Катта-кичик барча гуруҳларнинг, бир-бирига қарши чиқишидан, низо, зиддиятдан фориғ бўлиб биргаликда ва тезкорлик билан ҳаракат қилишига масъулиятли бир бошлиққа эга бўлинишга боғлиқдир.
Кимнинг раис ёки бошлиқ бўлиши хақида ҳадисимизда ҳеч қандай ишорат йўқдир. Уч киши ичларидан бирини бошлиқ қилишга масъулдир. Фақат бошқа ривоятларда бу масала бўйича тавсиялар берилган. «Уч киши бўлишганда ичларидан бири уларга имом бўлсин. Имомликка энг лойиғи Қуръонни тўғри ўқиганидир».
Сафарга чиққанингизда хам ёш тарафидан энг кичиги бўлсада энг яхши ўқигани (энг билимли бўлгани)нгиз сизга имом бўлсин. Имомингиз сизнинг амирингиздир.
Бу ҳадиси шарифда, намоз имоми бўлишга лойиқ инсоннинг, бошқарувчи бўлишга хам лойиқ эканлиги белгиланмоқда. Бу, бошлиқ тайинлашда бир йўл кўрсатишдир. Бршқарувчиликнинг бошқа баъзи бир хусусиятларга эга бўлиши керакдир. Буларга кўнгил бурган ҳолда, намоз имомлигига энг лойиқ инсоннинг баъзи хусусиятларга эга бўлмаса «ҳар ишни ўз эгасига топшириш» деган қуролга бош эгишда ҳеч қандай тўсқинлик йўқдир. Муҳими бошлиқсиз қолмасликдир.
973 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَا: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا خَرَجَ ثَلَاثَةٌ فِي سَفَرٍ فَلْيُؤَمِّرُوا أَحَدَهُمْ». حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [2608].