975-ҳадис

975. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Серўт ерда сафар қилсангиз, туяларнинг ердаги насибасини беринг. Қақроқ ерда сафар қилсангиз, илиги қуримасидан тезлатиб олиб ўтиб кетинг. Тунасангиз, йўлнинг устидан четланинг, чунки у кечаси зарарли жониворнинг юрар йўли ва ҳашаротлар жониворлар тўпланадиган жойдир».

Имом Муслим ривояти. 

Шарҳ: Бу ҳадисда Ислом ҳайвонлар ҳуқуқини қай даражада ҳимоя қилганига ишора бордир. Ҳадисимиз сафарда кўнгил буришлик муҳим бўлган баъзи жойларни эслатмоқда. Саёҳат қилинадиган жойлар ёки майсазор сувли тупроқлар ёки дашт қурғоқ жойлардир. Бу ерлардан ҳайвонлар билан ўтганда, уларнинг ҳақларини эътиборга олиш даркор. Шу сабабли ўтлоқ жойларда ҳайвонларни вақти-вақти билан ўтлардан озиқланиши учун ўз ҳолига қўйишлик ёки уларни секинроқ юргизиш, қурғоқ ва дашт жойлардан ўтаётиб эса кўп вақт сарфламасдан ва бекорчи ишлар билан машғул бўлмасдан бир он аввал борадиган жойига етишга ҳаракат қилишлик учун ҳайвонларни тезлаштириш тавсия қилинган. Бу муносабат, ҳайвонларнинг хақларига риоят қилишлик билан бирга йўловчининг соғлиғи тарафдан ҳам муҳимдир. 

Сувли ва ўтлоқ жойларда ўтаётганда тезкорлик билан ўтиш ҳайвонларнинг асабийлашишига, қурғоқ жойлардан ўтаётганда секин ўтишлик эса уларни кучдан қолишига сабаб бўлади. Иккала вазиятда ҳам йўловчилик қуролларига биноан ҳаракат қилинган бўлса, ҳам ҳайвонларнинг ҳаққи ҳимоя қилинган, ҳамда йўловчининг машаққати анча енгиллаган бўлади. 

Кечқурунлари дам олиш учун бирон жойда қолмоқчи бўлганда, йўл ўртасида эмас,, йўлдан анча узоқликда қолишлик дурустдир. Зеро ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз с.а.в. йўлларни ҳайвонлар ўтадиган жой ва ҳашоротларнинг тунайдиган жойи эканлигини билдирганлар. Йиртқич ҳайвонлар ва ҳашаротлар тун бўйи юриб, ўтган гуруҳлардан тушиб қолган егуликларни еб, қорниларини тўйдиришади. Ҳам уларга халақит бермаслик ҳамда улардан бирон бир зарар кўрмаслик учун бундай жойларда тунамаслик тўғри кўрилган. 

Аслида ҳозирги кунимиздаги йўл тиқинлигида ҳам шу қуроллар мавжуддир. Салқин, яшил майдонларда вақти-вақти билан дам олиб йўлни давом эттиришлик, ўт-ўлансиз ва тепалик жойларда эса иложи борича тезроқ юришлик ва йўл чеккаларидаги боғларда дам олиш ҳар ҳолда ҳадисимиз тавсияларини бажариш демакдир. 

975 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا سَافَرْتُمْ فِي الخِصْبِ فَأَعْطُوا الإِبِلَ حَظَّهَا مِنَ الأَرْضِ، وَإِذَا سَافَرْتُمْ فِي الجَدْبِ، فَأَسْرِعُوا عَلَيْهَا السَّيْرَ، وَبَادِرُوا بِهَا نِقْيَهَا، وَإِذَا عَرَّسْتُمْ فَاجْتَنِبُوا الطَّرِيقَ؛ فَإِنَّهَا طُرُقُ الدَّوَابِّ، وَمَأْوَى الهَوَامِّ بِاللَّيْلِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1926].

مَعْنى: «أَعْطُوا الإِبِلَ حَظَّهَا مِنَ الأَرْضِ» أَيْ: ارْفُقُوا بِهَا في السَّيرِ؛ لِتَرْعَى فِي حَالِ سَيرِهَا، وقوله صلى الله عليه وسلم «نِقْيَهَا» هُوَ بِكَسْرِ النُّونِ، وَإِسْكَانِ القَافِ، وَبِاليَاءِ الْمُثَنَّاةِ مِنْ تَحْتُ، وَهُوَ: الْمُخُّ، مَعْنَاهُ: أَسْرِعُوا بِهَا حَتَّى تَصِلُوا الْمَقْصِدَ قَبْلَ أَنْ يَذْهَبَ مُخُّهَا مِنْ ضَنَكِ السَّيْرِ، وَ«التَّعْرِيسُ»: النُّزُولُ في اللَّيْلِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш