976-ҳадис

976. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бўлиб, кечаси тунашга тўхтасалар, ўнг томонларига ёнбошлардилар. Субҳдан сал олдин тўхтасалар, билакларини тираб, бошларини кафтларига қўярдилар».

Имом Муслим ривояти. 

Уламолар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билакларини тираб, бошларини кафтларига қўйиб ухлашларидан мақсад, уйқуга шўнғиб, бомдод намози ўтиб кетишидан ёки бомдодни аввалги вақти ўтиб кетишидан хавф қилганлари учундир», дейишди.

Шарҳ: Асҳоби киром қаерда бўлишса ҳам Пайғамбаримиз с.а.в.ни диққатлича кузатишар эди. Ҳар масалада ўрнак олгувчи инсонимиз ва йўл кўрсатгувчимиз бўлган мукаммал инсоннинг муомаласини ўрганишнинг бошқа йўли йўқ эди. Пайғамбаримиз с.а.в. сафарда қандай дам олишларини Абу Қатода р.а. нинг диққатли кузатиши орқали ўрганамиз. 

Тунда дам олиш учун вақт берилганида, доимо қилганларидек ўнг тарафига ётиб дам олган Пайғамбаримиз с.а.в. эрталабга яқин, ўнг тирсаклари устига, муборак бошларини қўллари орасига олиб ётмасдан дам олар эдилар.  Имом Нававийнинг белгилаб ўтганлари каби, Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу ҳаракатлари уйқуга кетиб, бомдод намозини ўтказиб юбормаслик ёки бомдод намозини илк вақтини ўтказиб юбормаслик учун эди. Зеро сафарнинг чарчоғи ва саҳар вақтининг ёқимли ва илиқ ҳавоси ухлаб қолиш учун етарлича ўзига жалб қилар эди. 

Аввалги ҳадисда ҳайвон ҳақларини ҳимоя қилишни оғзаки тарзда ўргатган Пайғамбаримиз с.а.в. бу ҳадисда эса сафар пайтида инсонларнинг қандай истироҳат қилишларини ҳаракатлари билан кўрсатмоқдалар.

976 - وَعَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ فِي سَفَرٍ فَعَرَّسَ بِلَيْلٍ اضْطَجَعَ عَلَى يَمينِهِ، وَإِذَا عَرَّسَ قُبَيْلَ الصُّبْحِ نَصَبَ ذِرَاعَهُ، وَوَضَعَ رَأْسَهُ عَلَى كَفِّهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [683].

قَالَ العُلَمَاءُ: إِنَّمَا نَصَبَ ذِرَاعَهُ؛ لِئَلَّا يَسْتَغْرِقَ فِي النَّوْمِ، فَتَفُوتَ صَلَاةُ الصُّبْحِ عَنْ وَقْتِهَا، أَوْ عَنْ أَوَّلِ وَقْتِهَا.


Улашиш
|
|
Нусха олиш