977-ҳадис

977. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечаси йўл юринглар, чунки кечаси ер қисқартирилади», дедилар».

Абу Довуд ҳасан, саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: «Кечаси йўл юринглар» деганда, иссиқ иқлимли жойларда ва ёз фаслида чиқиладиган сафарларни қасд қилинган.

Ҳадисда ўрин олган дулжа сўзи, туннинг илк соатларидан бошлаб тун бўйи сафар қилишликни ифода қилади. Шунингдек «Кечаси ер қисқартирилади» деб баён қилиниши бу хусусни қувватлантиради. 

Ҳадисимиздаги «Кечаси ер қисқартирилади» ифодаси, мажозий маънода бўлиб, «Тун салқинида йўл олиш» демакдир. Тажриба билан исботланган бўлиб, тунги сайр ҳам беркиниш ҳам тун ҳавосидан фойдаланиб бемалол юриш имконини беради. Кундуз сафарига нисбатан тунда чарчоқ ҳам оз бўлиб, янада кўпроқ йўл юришга имкон яратади . Юриш ва йўл олиш қулайлиги туфайли ер юзи худди ўралган ва масофалар қисқаргандек бўлади. Сафарга чиқиш ўзи бир чарчоқ ва мушкул ишдир. Унга ҳаво иссиқлиги каби баъзи ноқулайликлар қўшилса иш янада қийинлашади. Шаҳарлар орасидаги йўллар кундузи тиқин бўлишини ҳам эсга оладиган бўлсак, туннинг аввалида сафарга чиқишни танлашлик тўғри эканлиги кўзга кўринади. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳар замонга мос тарзда айтиб ўтган бу тавсиялари, биз умматларига бўлган меҳр-шафқатини ва йўл бошчилигини яна бир бор исботлаган. 

Қуръони Каримда ҳам тунги саёҳат ҳақида ишоралар бордир. Масалан, меърож кечаси тунда содир бўлган (қаранг Исро сураси, 1-оят).

Лут алайҳиссалом билан аёлидан ташқари қолган оила аъзолари «туннинг бир соатида» йўлга чиқишган (қаранг, Худ сураси, 81-оят).

977 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «عَلَيْكُمْ بِالْدُّلْجَةِ؛ فَإِنَّ الأَرْضَ تُطْوَى بِاللَّيلِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ صَحِيحٍ [2571].

«الدُّلجَة» السَّيْرُ في اللَّيْلِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш