978-ҳадис

978. Абу Саълаба ал-Хушний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамлар бирор жойда тўхташса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана бу дара ва водийларга тарқалишингиз шайтоннинг ишидандир», дедилар. Шундан сўнг бирор жойда тўхташса, бир-бирларига жипслашиб турадиган бўлишди».

Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.

Шарҳ: Саёҳат ёки жиҳод мақсадида чиқилган сафарда инсонларнинг қоладиган жойларида бир-биридан ажралиши ва хоҳлагандек тарқалиб кетиши хавфсизлик жиҳатидан нотўғридир. Бундай ҳолат душманларнинг ишини осонлаштиради. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бу ҳолни «шайтондандир», деб таъкидалашлари, душманларга имкон бериши, мусулмонларнинг эса ўзларини ёлғиз ҳис қилишларига сабаб бўлади. Баданий айрилиқнинг вақт ўтгани сари кўнгилдан ҳам узоқлашиши, ҳис туйғуда айрилишига сабаб бўлиши мумкиндир. Ҳолбуки бирга қўйилган мақсад учун йўлга чиққан инсонлардан бир-биридан ажралиб узоқлашиш эмас, доимо жамоат ҳолда бирга бўлишлари кутилади. Аскар қўшиннинг ёки йўловчи гуруҳининг йўл бошловчининг бошқариш режасига халал берадиган шаклда тарқалиш бузуқ бир гуруҳни пайдо қилади. Бу эса шайтоннинг хоҳлаган ишидир. Пайғамбаримиз с.а.в. шу сабабли асҳоби киромга эслатмалар бериб, бир-бирларига яқин бўлишларини тавсия қилганлар. У зотнинг ҳар-бир тавсияларини шараф билан бажарган саҳобалар, бу эслатмадан кейин бир-бирига доимо яқин ҳолда ҳаракатда бўлиб, у ердан тарқалишмаган. Ҳадиснинг давомидаги бир ўринда айтилганидек «Ҳатто битта мато тўшалса, ҳаммаларига етар эди» шаклида бир-бирларига яқин бўлишган.

978 - وَعَنْ أَبي ثَعْلَبَةَ الخُشَنِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّاسُ إِذَا نَزَلُوا مَنْزِلًا تَفَرَّقُوا فِي الشِّعَابِ وَالأَوْدِيَةِ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ تَفَرُّقَكُمْ فِي هَذِهِ الشِّعَابِ وَالأَوْدِيَةِ إِنَّمَا ذَلِكُمْ مِنَ الشَّيْطَانِ»!! فَلَمْ يَنْزِلُوا بَعْدَ ذَلِكَ مَنْزِلًا إِلَّا انْضَمَّ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [2628].


Улашиш
|
|
Нусха олиш