979. Саҳл ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Бу киши ибн Саҳл ибн Робийъ Амр алАнсорий ибн Ҳанзалийя номи билан машҳур бўлиб, Ризвон байъатида иштирок этган саҳобалардандир).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (очликдан) териси суягига ёпишган бир туянинг олдидан ўтиб, «Бу тилсиз ҳайвонлар борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Яроқли пайтида мининглар, яроқли пайтида енглар», дедилар».
Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бадр урушидан бошқа барча урушларда қатнашган ва Байъат-ур-ризвондан ўрин олган Саҳл, ибодат ва зикрга берилган ҳамда ёлғизликн хуш кўрган бир саҳоба эди. Ибнул Ҳанзалийя куняси билан машҳурдир. Пайғамбаримиз с.а.в.дан беш ҳадис ривоят этган. Димашққа жойлашиб, Муовия даврининг илк йилларида вафот этган.
Бошқа ривоятда келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан юзига тамға босилган эшак ўтди. Бас, У зот: «Унга тамға босганни Аллоҳ лаънатласин!» дедилар». (Имом Муслим ривояти).
Мана бунинг отини ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш дейилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшакка тамға босган одамга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлишини тилашлари осон иш эмас.
Ҳа, Исломда тирик жозотга азоб бўладиган, унинг ташқи кўринишини бузадиган ишлар шунчалик қаттиқ олинади. Энди эшакка тамға босиб унинг ташқи кўринишини бузган, азоб берган одамга шунчалик муносабат бўлса, одамга нисбатан шу ишни қилганларга қанчалик ёмон муносабат бўлишини ўзимиз билиб олаверайлик.
979 - وعَنْ سَهْلِ بْنِ عَمْرٍو – وَقِيْلَ: سَهْلِ بْنِ الرَّبِيعِ بْنِ عَمْرِو الأَنْصَاريِّ الْمَعْرُوفِ بِابْنِ الْحنْظَلِيَّةِ، وَهُوَ مِنْ أَهْلِ بَيْعَةِ الرِّضْوَانِ - رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِبَعِيرٍ قَدْ لَحِقَ ظَهْرُهُ بِبَطْنِهِ فَقَالَ: «اتَّقُوا اللهَ فِي هَذِهِ البَهَائِمِ الْمُعْجَمَةِ فَارْكَبُوهَا صَالِحَةً، وَكُلُوهَا صَالِحَةً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [2548].