981. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«(Сафарда) бирор жойга тўхтасак, эгарлар туширилмагунча (нафл) намоз ўқимас эдик».
Абу Довуд имом Муслимнинг шартига мувофиқ бўлган иснод билан ривоят қилдилар.
Шарҳ: Ҳайвонларги кўрсатиладиган эътиборни бошқа бир ўрнагини бу ҳадиси шарифда кўрмоқдамиз. Пайғамбаримиз с.а.в. тарбиясида вояга етган Анас ибн Молик сафар чоғида бир ерда дам оладиган бўлсалар, намоздек энг муҳим бўлган ибодатни бошлашдан аввал туяларнинг юкларини тушириб, ўзининг истироҳатидан аввал ҳайвонларнинг роҳатини ўйлаганликлари айтилади.
Бу ерда асосий масала бўлган намоз нафл намоздир. Нафл намозларга жуда ҳам эътиборли бўлган саҳобаларнинг, сафар пайтида, ҳайвонларнинг дам олишига намоздан ҳам кўпроқ эътибор беришганини кўрмоқдамиз. Асҳоби киромнинг ибодат билан боғлиқ бу ҳаракатлари ўзларидан эмас, балки Пайғамбаримиз с.а.в.дан ўрганишгани муҳаққақдир.
Бу эса ҳайвонларга мехр-шафқатли бўлишни нафл намоздан аввал келишига ишорадир. Бу билан бирга ҳайвонларни дам олишларига шароит қилишлик намоз пайтида ҳам зеҳннинг бошқа нарсалар билан машғул бўлишини олдини олади.
Миниш учун фойдаланилган ҳайвонларга кўрсатилган эътиборни кунимиздаги сафар учун қўлланган техника воситаларига ҳам кўрсатишимиз, улардан узоқ вақт фойдаланишга имкон яратади. Тоза ва яхши қаралган машина мусулмонга янада кўпроқ ярашади. Бошқаларга ўрнак бўлиш маъносида ҳам бу масалага эътибор бериш муҳимдир.
981 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا نَزَلْنَا مَنْزِلًا لَا نُسَبِّحُ حَتَّى نَحُلَّ الرِّحَالَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ [2551].
وَقَولُهُ: «لَا نُسَبِّحُ» أَيْ لَا نُصلِّي النَّافِلَةَ، وَمَعْنَاهُ: أَنَّا كُنَّا مَعَ حِرْصِنَا عَلَى الصَّلَاةِ لَا نُقَدِّمُهَا عَلَى حَطِّ الرِّحَالِ وَإِرَاحَةِ الدَّوَابِّ.