988. Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафар қилсалар, «Аллоҳумма инний аъузу бика мин ваъсоис сафари ва каобатил мунқолаби ва минал ҳаври баъдал кавни ва мин даъватил мазлуми ва мин су‘ил манзари фил аҳли вал мали», деб айтардилар.
(Маъноси: «Аллоҳим, мен Сендан сафар машаққатини, хафалик етиши, истиқомат ёки зиёдаликдан ноқисликка қайтиш, мазлум дуоси ва молу-мулк, оиладаги ёмон манзарадан паноҳ тилайман».)
Имом Муслим, Термизий ва Насаийлар ривояти.
Шарҳ: Сафар бир тарафдан айрилиқ, бошқа тарафдан нималарга дуч келиши билинмаган саргузаштдир. Шу сабабли йўловчи нималарга дуч келиши ва орқасида қолганлардан хавотир олмай иложи йўқ. Ҳатто сафар охирида қайтмаслик хам бордур. Бу масала сафарга чиқмоқчи бўлган барча инсон учун бир хил. Шу сабабли ҳар аҳволда Аллоҳга илтижо қилган Пайғамбаримиз с.а.в. сафарга чиқаётганда ҳам худди шундай қилиб бизга ўрнак бўлгандир.
Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. аввало ўзларини зикр, фикр ва Аллоҳ билан бирга бўлишдан узоқлаштиргувчи машаққат ва қийинчиликлардан Аллоҳдан паноҳ сўраганлар. Диний вазифаларнинг ярмини қилишлик, масҳ тортиш муддатининг уч кунга узайтирилиши каби қулайликлар бўлишига қарамасдан бир бошқа ҳадисда айтилганидек «Сафар бир азоб тури»дир. Бундай пайтда Аллоҳнинг паноҳида бўлишни сўраш эса, суннатдир.
Кетаётганда ва қайтаётганда нохуш воқеъларга дуч келмаслик шубҳасиз ҳар йўловчининг орзусидир. Пайғамбаримиз с.а.в. бу масалада ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраганлар.
Яхши экан ёмон бўлиш, бирга экан айрилиш, жамоат экан тарқалиб кетиш, хурсанд экан маҳзун бўлиш, соғ экан касал бўлиш, олдида экан орқада қолиш, тавба қилиб тозаланган экан такрор гуноҳга қайтиш маъноларини билдирган ал-хайр баъда'л-кавн, шубҳасиз энг кўп сафарга чиқаётган пайтда эсланадиган ва Аллоҳдан паноҳ сўраладиган ҳолдир. Пайғамбаримиз с.а.в. бу муҳим ва мазмунли дуоси билан бу ҳолни кўз олдимизга келтирмоқдалар.
Мазлумнинг лаънати, бундан ҳар доим Аллоҳдан паноҳ сўраладиган бир масала бўлиш билан бирга, бунга сафар пайтида янада диққатли бўлиш лозим. Зеро сафарнинг ўзига хос қийинчиликлари сабабли баъзи масалаларда кераклича аҳамиятли бўлишни олдини олиш мумкин. Бу эса баъзи инсонларга қарши нохақлик қилишга йўл очиши мумкин. Айниқса ўртада озиқ-овқат, ичимлик, улов масаласи бўлса, бу пайтларда ҳамманинг ҳаққини муҳофаза қилиш қийинлашади.
Бошқа тарафдан ҳам мазлумнинг ҳамда мусофирнинг дуоси қабул бўлиши хақида бир қанча ҳадис мавжуддир. Инсон хам мусофир, ҳам мазлум бўлса, лаънатидан янада эҳтиёт бўлиш керак. Пайғамбаримиз с.а.в. сафарга чиқаётганда мазлумнинг лаънатидан Аллоҳдан паноҳ сўрашлари, шубҳасиз бунга эътибор бериш учун бўлса керак.
Қайтганда мол-мулкини ва фарзандларини ёмон аҳволда кўриш хавотири йўл бўйи безовта қилган бир шубҳадир. Бундай аҳволга дуч келишдан Аллоҳдан паноҳ сўраш, ишни бошлашдан аввал эҳтиёт чораларини кўриб қўйишлик ва кўнгил тўқлигидир.
Ҳадисимиз, кечагидек бугун ҳам ва ҳатто эртага ҳам сафарга чиқаётганда дуч келинадиган машаққатни ва сафарнинг инсон зеҳнига юклаб қўядиган шубҳаларни тилга келтириб, Аллоҳдан паноҳ сўраб, кўнгил хотиржамлигига эришишни кўрсатмоқда.
988 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَرْجِسَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا سَافَرَ يَتَعَوَّذُ مِنْ وَعْثَاءِ السَّفـَرِ، وَكَآبَةِ الْمُنْقَلَبِ، وَالْحَوْرِ بَعْدَ الكَوْنِ، وَدَعْوَةِ الْمَظْلُومِ، وَسُوءِ الْمَنْظَرِ فِي الأَهْلِ وَالْمَالِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1343].
هَكَذَا هُوَ فِي «صَحِيحِ مُسْلِمٍ»: «الحَوْرِ بَعْدَ الكَوْنِ»، بِالنُّونِ، وَكَذَا رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ، وَالنَّسَائِيُّ، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: وَيُرْوَى «الكَوْرُ» بِالرَّاءِ، وَكِلَاهُمَا لَهُ وَجْهٌ [ت 3439، سك 7882].
قَالَ العُلَمَاءُ: وَمَعْنَاهُ بِالنُّونِ وَالرَّاءِ جَمِيعاً: الرُّجُوعُ مِنَ الاِسْتِقَامَةِ أَوِ الزِّيَادَةِ إِلَى النَّقْصِ، قَالُوا: وَرِوَايَةُ الرَّاءِ مَأْخُوذَةٌ مِنْ تكْوِيرِ العِمَامَةِ، وَهُوَ لَفُّهَا وَجَمْعُهَا، وَرِوَايَةُ النُّونِ مِنَ الكَوْنِ، مَصْدَرُ «كَانَ يكُونُ كَوناً» إِذَا وُجِدَ وَاسْتَقرَّ.