989-ҳадис

989. Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:

«Алий ибн Абу Толибга миниш учун от келтиришганига гувоҳ бўлдим. У узангига оёғини қўйганда «Бисмиллаҳ», деди. Уловга жойлашганидан кейин эса «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сўнгра «Субҳааналлазии саххоро ланаа ҳааза ва маа куннаа лаҳу муқринийн ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун» оятини ўқиди. Сўнг уч марта «Алҳамдулиллаҳ», деди. Сўнг уч марта «Аллоҳу акбар», деди. Сўнгра «Субҳаанака, инни золамту нафсий, фағфирлии, фаиннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта», деди-да, кулиб қўйди. Шунда: «Эй мўминларнинг амири, нима сабабдан кулдингиз?» деб сўрашган эди, «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (мана шуларни) худди мен каби қилиб, сўнг кулганларини кўрганман. Сўнг «Эй Аллоҳнинг Расули, нима сабабдан кулдингиз?» деган эдим, «Роббинг таоло Ўзидан бошқа ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмаслигини билиб туриб мағфират сўраган бандадан рози бўлади», дедилар».

* Маъноси: «Аллоҳим, Ўзинг поксан. Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим менга мағфират қилгин, Сендан ўзга мағфират қилгувчи йўқ».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишди. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар. Баъзи нусхаларда ҳасан, саҳиҳ, бўлиб келган. Бу лафз Абу Довудникидир.


Шарҳ: Сафарга чиқаётганда қилинадиган дуо масаласи бўйича янада кенг маълумот берган бу ҳадиси шариф, Алий розияллоҳу анҳу шахсидаги саҳобаларнинг, Пайғамбаримиз с.а.в.дан кўрган дуо ва амалларини қандай бўлса шундайлигича бажариш ҳаракатида эканликларининг чиройли ўрнагидир. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг тарбиясида вояга етган сахобаларнинг, ҳеч ажратмасдан суннатга боғлиқ эканликларини кўрсатмоқда. Ҳар қадамда Пайғамбаримиз с.а.в. ни кузатганларини юзага чиқармоқда.

Бу воқеада ҳам сафар, ҳам отлиқ билан алоқали тарафларнинг бор бўлиши ва хали ишнинг бошида экан таслим бўлиш истаги диққатни тортади. Ҳар доим ҳар жойда дуо қилиш мусулмоннинг қуллик туйғусининг энг гўзал бир кўринишидир. Буни хам бизга Суюкли Пайғамбаримиз с.а.в. ўргатган ва ўрнак бўлгандирлар. Сафар ҳаяжонига енгилиб, қуллик вазифасини унутмаслик эхтиёткор ва диққатли бўлиш кераклиги билдирилмоқда. 

Ҳазрати Алининг бу воқеъада Пайғамбаримиз с.а.в.ни диққат билан кузатиши ва ҳатто у зот кулганлари учун унинг ҳам кулиши жуда ҳам чиройли бир боғлиқлик намунасидир.

Пайғамбаримиз с.а.в.нинг кулганлари, Аллоҳ таолонинг ўзидан кечирилишини сўраган қулидан хушнуд бўлишини билдириш учундир. Ҳар қандай вақтда, Аллоҳдан бошқа хатоларни кечиргувчи бирор зотнинг йўқлигини билиб, авф бўлишини сўраган қулидан Аллоҳ таоло хушнуд бўлади. Бундай бир мағфират сўрашга, ҳар янги иш ва вазият бир сабабдир. Сафарга чиқаётиб ҳайвонига минганда қилинадиган дуо шу шаклдадир. Бундан шуни тушунишимиз керакки, мусулмонликда ҳар нарса қуллик учун бир сабабдир. Доимо қуллик ичра бўлиш керакдир. 

989 - وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ رَبِيْعَةَ قَالَ: شَهِدْتُ عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أُتِيَ بِدَابَّتِهِ لِيَرْكَبَهَا، فَلَمَّا وَضَعَ رِجْلَهُ فِي الرِّكَابِ قَالَ: بِسْمِ اللهِ، فَلَمَّا اسْتَوَى عَلَى ظَهْرِهَا قَالَ: الْحَمْدُ للهِ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا، وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ، وَإنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ، ثُمَّ قَالَ: اَلْحَمْدُ للهِ - ثَلَاثَ مَرَّاتٍ - ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ - ثَلَاثَ مَرَّاتٍ - ثُمَّ قَالَ: سُبْحَانَكَ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي؛ إِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ، ثُمَّ ضَحِكَ، فَقِيلَ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنينَ؛ مِنْ أَيِّ شَيءٍ ضَحِكْتَ؟ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَعَلَ كَمَا فَعَلْتُ، ثُمَّ ضَحِكَ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ مِنْ أَيِّ شَيْءٍ ضَحِكْتَ؟ قَالَ: «إِنَّ رَبَّك سُبْحَانَهُ يَعْجَبُ مِنْ عَبْدِهِ إِذَا قَالَ: اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي؛ يَعْلَمُ أَنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ غَيْرِي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ، وَفِي بَعْضِ النُّسَخِ: حَسَنٌ صَحِيحٌ. وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ [د 2602، ت 244].


Улашиш
|
|
Нусха олиш