994-ҳадис

994. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир водийга келиб, таҳлил* ва такбир* айтаётганимизда овозларимиз кўтарилиб кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой одамлар! Ўзингизга раҳмингиз келсин! Чунки сизлар кар ва ғойибга дуо қилмаяпсизлар. Албатта, У сизлар билан биргадир. Албатта, У ўта эшитувчи ва жуда ҳам яқин Зотдир. У Зотнинг номи баракотлидир, улуғлиги олийдир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Таҳлил айтиш – «Лаа илааҳа иллаллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ»), «Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ» («Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчисидир») каби Аллоҳнинг ягоналигини, биру борлигини англатувчи ибораларни айтиш.

* Такбир айтиш – «Аллоҳу акбар!» («Аллоҳ энг улуғ Зотдир!»), «Аллоҳу акбару кабииро!» («Аллоҳ жуда ҳам, ҳақиқатан ҳам энг улуғ Зотдир!») каби ибораларни айтиб, Аллоҳ таолони улуғлаш.

Юқорига кўтарилганда «Аллоҳу акбар», пастга тушаётганда «Субҳааналлоҳ», дейиш суннатдир.

Сафарга чиққанда ҳар тепалликка чиққанда Аллоҳу Акбар, пастга тушаётганда эса Субҳаналлоҳ деб айтиш ва бу ҳолатда овозни ошиқча баландлатмаслик билан алоқали беш ҳадис ўқидик.

Биринчи ҳадисда Жобир (р.а.) саҳобаларнинг бу масаладаги ҳолатни айтиб берганлар. 

Иккинчи ҳадисда эса Ибн Умар, Жобир (р.а.) берган ҳабарга Расулуллоҳ ҳам қўшилиб саҳобалари билан тепаликка чиққанда Аллоҳу Акбар, пастга тушаётганда эса Субҳаналлоҳ деб айтганлигини қўшимчалаган. 

Учинчи ҳадисда яна Ибн Умар (р.а.), Пайғамбаримиз Ҳаж ва умра каби ҳамда ғазот ва жиҳод каби сафарларидан қайтаётганда юқоридаги амалларни қилганлигини қўшимчалаган. Қўшимча қаторида «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр. Ойибуна обидуна сажидуна лироббина ҳамидуна, содақоллоҳу ваъдаҳу ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзоба ваҳдаҳу», деб айтганларини зикр қилинди.

Тўртинчи ҳадисда, Абу Ҳурайра, сафарга чиқаётган кимса Расулуллоҳга келиб насиҳат сўраганда Расулуллоҳ с.а.в. Аллоҳга тақво қилиб, ҳар баландликка кўтарилганда такбир айтишини васият қилганигини билдирган. Яъни пайғамбаримизнинг амали билан сўзи бир-бирига тўғри келмоқда. Пайғамбаримиздан дуо тилаган кимсалардан хурсад бўлганлар ва сафари бехатар бўлиши учун дуо қилганлар. 

Бешинчи ҳадисда эса, Абу Мусо ал-Ашъарий (р.а.) ҳаяжондан такбир ва тасбеҳни баланд овоз билан айтганликларини, Расулуллоҳ с.а.в. буларни овозини пасайтиришларини тавсия қилганлигини ва Аллоҳ доимо уларнинг ёнида ва уларга жонидан ҳам яқин эканлигини айтган. 

Шундай қилиб юқоридаги беш ҳадисдад сафарга чиққанда такбир ва тасбеҳ айтишнинг фазилати маълум бўлмоқда. 


994 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَكُنَّا إِذَا أَشْرَفْنَا عَلَى وَادٍ هَلَّلْنَا وَكَبَّرْنَا ارْتَفَعَتْ أَصْوَاتُنَا، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ؛ ارْبَعُوا عَلَى أَنْفُسِكُمْ؛ فَإنَّكُمْ لَا تَدْعُونَ أَصَمَّ وَلَا غَائِباً، إِنَّهُ مَعَكُمْ، إنَّهُ سَمِيعٌ قَرِيبٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2992، م 2704].

«ارْبعُوا» بِفَتْحِ البَاءِ الْمُوَحَّدَةِ أَيْ: ارْفُقُوا بِأَنْفُسِكُمْ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш