1461. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саъд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир аёлнинг олдига кирди. Аёлнинг олдида данаклар [ёки майда тошлар] бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга бундан осон ёки афзал зикрнинг хабарини берайми: «Субҳаналлоҳи адада ма холақа фис самааи, ва субҳаналлоҳи адада маа холақо фил арзи, ва субҳаналлоҳи адада ма холақо байна залика, ва субҳаналлоҳи адада ма ҳува холиқун, валлоҳу акбар мисла залика, валҳамду лиллаҳи мисла залика, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи мисла залика», дедилар».
Маъноси: «Осмонда яратган нарсаларининг ададича Субҳаналлоҳ! Ерда яратган нарсаларининг ададича Субҳаналлоҳ! Иккисининг орасидаги нарсаларнинг ададича Субҳаналлоҳ! Яратадиган нарсаларининг ададича Субҳаналлоҳ! Худди шу ададча Аллоҳу акбар! Яна худди шу ададча Алҳамдулиллаҳ! Ва яна худди шу ададча лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи».
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
Шарҳ: 1452-ҳадис билан бу ҳадис орасида ўҳшаш тарафлари мавжуд.
Юқоридаги ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайриягами, Софиягами, Абу Ваққоснинг яқини бўлган бир аёлгами айтганлари номаълум. Масаланинг бу тарафи аслида ўта муҳим эмас. Муҳими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасбеҳ бўлмаганлиги учун хурмо данаги ёки майда тошлар билан зикр қилган у аёлни ундай қилма, деб тақиқлашнинг ўрнига, бундай қилсанг яхшироқ деб осон ва фазилатлироғини ўргатганлигларидир. Озгина меҳнат билан кўпроқ савобга ишлашни ким хоҳламайди! Бошқа тарафдан эса озгина меҳнат орқали кўп савобга эга қиладиган зикрларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ ким ҳам била олади! Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган зикрларга аҳамият беришимиз керак.
Демак ҳадисдаги зикрни айтадиган бир кимса биринчи «Субҳаналлоҳ» зикрини, орқасидан «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», «Лаа илаҳа иллаллоҳ» «Ва лаа ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» зикрларини айтади. Мисол тариқасида «Аллоҳу акбар» зикрини айтиб кўрайлик: «Аллоҳу акбару ъадада ма холақо фис- самаи ва субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фил-арзи ва субҳаналлоҳи ъадада ма байна залика ва субҳаналлоҳи ъадада ма ҳува холиқ».
Бу зикрни айтган кимса осмонда яратган нарсалари ададича Аллоҳни Улуғлайман, ерда яратган нарсалари ададича Аллоҳни Улуғлайман, у иккаласи орасидаги нарсалар ададича Аллоҳни Улуғлайман ва У яратадиган нарсалари ададича Аллоҳни Улуғлайман, деган бўлади.
1461 - وَعَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ دَخَلَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى امْرَأَةٍ وَبَيْنَ يَدَيْهَا نَوَىً - أَوْ حَصَىً - تُسَبِّحُ بِهِ، فَقَالَ: «أُخْبِرُكَ بِمَا هُوَ أَيْسَرُ عَلَيْكِ مِنْ هَذَا أَوْ أَفْضَلُ» فَقَالَ: «سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الأَرْضِ، سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ، وَاللهُ أَكْبَرُ مِثْلَ ذَلِكَ، وَالْحَمْدُ للهِ مِثْلَ ذَلِكَ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِثْلَ ذَلِكَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مِثْلَ ذَلِكَ» رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3568].